Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

Буюк ҳамюртимиз даҳосига эҳтиром

Бухорода IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари — илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади

Ўрта асрларда Марказий Осиё маънавияти ва фанини дунё маданиятининг олдинги қаторига олиб чиққан буюк ҳамюртимиз, қомусий илмлар соҳиби, "Китоб уш-шифо", "Китоб ал-қонун фит-тиб" сингари асарлари қарийб 800 йил даво¬мида нафақат Шарқ, балки Ғарб ҳакимлари учун асосий қўлланма бўлган, бутун дунё¬да медицина (Мадади Сино) фани асосчиларидан бири сифатида эътироф этилган, фалсафа, мантиқ, физика, астрономия, математика, минералогия, мусиқа, тарих сингари 29 та фанга доир рисолалари, адабий кашфиётларга бой рубоийлари, фалсафий қиссалари билан жаҳонга танилган улуғ мутафаккир Абу Али ибн Сино кўп қиррали илмий меросини ўрганиш, уни халқаро миқёсда тарғиб этиш, аллома¬ ¬туғилиб ўсган Бухорои ша¬риф, Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнида илмий-маънавий соҳадаги мавқеини мустаҳкамлаш, ¬бетимсол табиб юртини зиёрат қилишга келаётган сайёҳлар оқи¬мини янада кенгайтиришда анъанавий Халқаро Ибн Сино ўқишлари — илмий-амалий анжуманининг роли бениҳоя катта.

Бу йил Ибн Сино жамоат фонди, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика Фанлар академияси, вилоят ҳокимлиги ва Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан тўққизинчи марта ташкил этилган мазкур анжуман "Ибн Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни" мавзуига бағишланди. Ушбу халқаро анжуманга республикамиз пойтахти ва вилоят¬лари, шунингдек, Россия, Буюк Бри¬тания, Германия, Франция, Исроил, Қозоғистон, Ҳиндистон, Япония сингари мамлакатлардан шифокор олимлар, бошқа фанлар ¬намояндалари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари Бухорога ташриф буюришди.

Уларнинг вилоятимизга сафари алломанинг киндик қони тўкилган Афшона қишлоғини зиёрат қилишдан бошланди. Қишлоқ аҳли, жамоатчилик вакиллари, миллий ¬либосдаги қизлар меҳмонларни карнай-сурнай садолари остида хушнудлик билан кутиб олдилар. Меҳмонлар — дунёнинг турли давлатларидан келган таниқли олимлар Ибн Сино ҳайкали пойига гуллар қўйдилар ҳамда аллома мемориал музейи экспонатларини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари — илмий-амалий анжуманининг тантанали очилиш маросими вилоят давлат мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Унда дастлаб сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси соғ¬лиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Боситхонова, вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноевлар буюк юртдошимиз илмий меросини ўрганиш, уни жаҳонга кенг тарғиб этишда фидойилик кўрсатаётган мамлакатимиз ва хорижий олимларга миннатдорчилик билдирди, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аждодларимиз маънавий меросини кўз-қорачиғидек асраш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, диагностика-даволаш жараёнларида замонавий технологияларни қўллаш, бу ¬соҳада чет элдаги энг моҳир ши¬фокорлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни қайд қилиб, илмий-амалий анжуман ишига муваффақият тиладилар. Маросимда сўз олган Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Барч, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Изабелла Кельбем қомусий олим Ибн Синонинг ¬тиббиёт ва бошқа фанлар тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, аллома номидаги жамоат фондининг олим илмий меросини жаҳонда кенг тарғиб этиш борасидаги хизматларини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир доирасида халқаро Ибн Сино мукофотларини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Мазкур мукофот билан жорий йилда франциялик профессорлар Рашид Рошдий ва Данниеля Жакарт, Тошкент формацевтика институти ҳамда Ибн Сино жамоат фонди тақдирланди. Франциядаги Авиценна ассоциация¬си раиси Мар Боннел, "Мed-21" халқ¬аро ассоциацияси президенти профессор Муҳаммад Нодир Азиза ва Франция тиббиёт академияси президенти Клод Джаффиол ушбу мукофотни топширар эканлар, илмий-амалий конференцияни ташкил этишга яқиндан кўмаклашган, меҳмоннавозлик кўрсатган вилоят ҳокимлигига миннатдорчилик билдирдилар. Очилиш маросимидан сўнг IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари — илмий-амалий анжуманининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Анжуман бугун ўз ишини давом эттиради.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 95, 25.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.