Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

"Таълим ва мутахассислик 2017"

Бухоро Муҳандислик-технология институтида "Миллатнинг сифатли таълим олиши — мамлакатнинг муваффақиятли келажаги калити!" шио¬ри остида "Россотрудничество" ташкилотининг юрти¬миздаги ваколатхонаси, "MyFair" компанияси ҳамда "Educаtion Voyage (EVA Consulting)" ва "Consult Me" агентликлари ҳамкорлигидаги "Таълим ва мутахассислик — 2017" кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур халқаро кўргазма республикамизнинг Тошкент, Фарғона, Самарқанд шаҳарларида ўтказилган тадбирларнинг узвий давоми бўлди.

Давлатлараро олий таълим тизимида тажриба алмашиш ва шу орқали халқаро таълим интеграциясини тараққий эттириш асосий мақсади бўлган кўргазмада МДҲ мамлакатларининг нуфузли олий таълим муассасалари, Европа ва Осиёнинг бир қатор ўқув юртлари қатори илк бор Австралия давлати универ¬си¬тет¬ларидан ҳам вакиллар қатнашди. Бу эса кўргазманинг аҳамияти йилдан-йилга ортиб, унда иштирок этишга бўлган қизиқиш кучаяётганидан далолат.

— Кўргазмада учинчи йил қат¬наш¬япмиз. Бунгача Тошкент, Фар¬ғона ва Самарқандда ўтказилган тадбирларда ҳам иштирок этдик. Бугун бу ерда Бухоро ёшлари ҳам юртингиздаги барча йигит-қизлар каби билим олишга иштиёқмандлигига гувоҳ бўлдик, — дейди Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетининг халқаро алоқалар бўлими директори ўринбосари ¬Ирина Летковская. — Университетимизда ахборот технологияларининг барча тармоқлари бўйича 30 дан ортиқ йўналишда мутахассислар тайёрланади. Жорий йилда олийгоҳимизга 25 нафар ўзбекистонлик талаба қабул қилинди. Ўтган йили уларнинг сони 5 нафар бўлганлигини ҳисобга олсак, йилдан-йилга ўсиш кузатилаётганини кўриш мумкин.

Кўргазма давомида вилоятимиз касб-ҳунар коллежлари ҳамда ¬академик лицейлари ўқувчилари, шунинг¬дек, олий таълим муассасалари талабалари хорижий билим юрт¬ларининг мутасадди вакиллари билан мулоқотларда чет элда таҳсил олиш ва уни давом эттириш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири

Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат

:: орқага № 94, 22.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.