Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

Ҳамкорликдаги маданий-маърифий тадбир

Бухоро муҳандислик-технология институти қошидаги академик лицейда республикамиз Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. У Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгашлари ва ЮНИСЕФ халқаро Болалар жамғармасининг маҳаллий масалаларни ҳал этишда ёшлар иштироки лойиҳасининг Бухоро вилоятидаги координатори ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманда академик лицей, шунингдек, Бухоро шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари вакиллари қатнашди.

Тадбирда республикамиз давлат рамзларидан бири Давлат байроғи мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти, мана, 26 йилдан буён БМТ бош биноси пештоқида мамлакатимиз жаҳонда тенглар ичра тенг эканлигининг ўзига хос ифодаси сифатида мағрур ҳилпираб тургани, расмий маросимларда, шунингдек, юртимиз спортчилари халқ¬аро мусобақаларда эришган ғала¬балари шарафига давлатимиз ¬Мадҳиясига ҳамоҳанг тарзда баланд кўтарилиши қалбимизга чексиз ифтихор бағишлаши таъкидланди.

Арафада ЮНИСЕФ халқаро Болалар жамғармаси лойиҳаси ҳудудий координатори томонидан Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан академик лицей ўқувчилари ўртасида расмлар ва иншолар танлови ўтказилиб, унинг совриндорлари аниқланган эди. Тадбирда улар билан бир қаторда, ушбу тантанада Ватанни, Давлат байроғини шарафловчи адабий-бадиий чиқишлари билан фаол иштирок этган ўқувчиларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.

— Академик лицейимизда ўтказилиб туриладиган турли маданий-маърифий тадбирларда республикамиз давлат рамзлари, жумладан Давлат байроғи мазмун-моҳияти, ундаги ранг¬лар ва юлдузлар халқимизнинг бой миллий қадриятлари мужассам чуқур фалсафий маънога эгалиги кенг тарғиб этилади, — дейди ижодий танловнинг расмлар йўналиши ғолибаси Сабина Ғайбуллаева. — Бу биз, ёшларни Ўзбекистондек қутлуғ Ватанда яшаётганимиздан фахрланиш, шу юрт¬га муносиб фарзанд бўлиш туйғуси билан яшашга ундайди. Бугунги тадбир ҳам ана шу тарбиявий жиҳати билан аҳамиятли бўлди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 93, 20.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.