Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

Мир Араб олий мадрасаси очилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш, юртимиз аҳ¬ли ташвишу қувончларидан хабардор бўлиш учун юзма-юз мулоқотлар ўтказиш мақсадида шу йилнинг март ойида Бухорода бўлганида мусулмон оламидаги кўҳна таълим ва маърифат масканларидан бири бўлмиш Мир Араб мадрасасини кўздан кечирганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари неча замонлардан буён хал¬қимизга, динимизга хизмат қилиб келаётган, нафақат ¬юртимиз, балки бутун мусулмон дунёсида шуҳрат қозонган, қанчадан-қанча уламоларни камолга етказган бу ўқув масканининг нуфузи ва мақо¬мини ошириш, моддий-техник ба-засини мустаҳкамлаш, бу ¬ер¬даги қадимий биноларни таъмирлаш, ён-атрофдаги ҳу¬дудни ободонлаштириш бў¬¬йича аниқ топшириқларни берди. Ҳи¬доят ва маърифатга хизмат қилувчи мазкур йирик лойиҳа амалга ошири¬лаётган бир пайтда Прези-дентимиз кўр¬сатмаси асосида Мир Араб мадрасасига олий диний таълим муассасаси мақоми берилиб, унинг билимдон ва юқори малакали мударрислар жамоасини шакл¬лантириш, кириш имтиҳонларини холис ва адолатли, юксак даражада ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни мазкур таълим ¬муассасаси учун бинолар қурилгунга қадар вақтинча жойлаштирилган Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуида Мир Араб олий мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Талабалар, уламолар, олимлар, Вазирлар Маҳкамаси ҳу¬зуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, республика Мусул¬монлар идораси, Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази вакиллари иштирок этган бу тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқди.

—Энг улуғ, энг азиз бай¬рамимиз — Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги тантаналари давом этаётган шу муборак айёмда Президентимиз ¬Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги диний таълим муас¬сасаси нуфузи ва мақомини олган Мир Араб олий мадрасаси ўз фаолиятини бошламоқда,—деди вилоят раҳбари.—Ушбу олий мадрасанинг ташкил қилингани фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳамда диний таълим олишга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун яна бир улкан имкониятни яратди.

Мир Араб олий мадрасасида ўқув жараёнларига тайёргарликни ташкил этиш мақсадида Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида жойлашган икки қаватли илмий марказ биноси таъмирланиб, зарур жиҳоз ва анжомлар билан таъминланди.

Жорий йилнинг ўзида Мир Араб олий мадрасасига 152 нафар абитуриент ҳужжат топшириб, синовлардан муваффақиятли ўтган 50 нафар ёшлар мазкур мадрасанинг талабаси деган шарафга муяссар бўлдилар. Улар орасида Ғиждувон туманидан Усмонжон Вафоев 199 балл тўплаб, кириш имтиҳонларида энг юқо¬ри кўрсаткични қайд этганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Олий мадрасанинг бу йилги илк талабалари сафида бухороликлардан ташқари Фарғона, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Қашқа¬дарё, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Хоразм, Навоий вилоятлари ҳамда пойтахтимиздан талабаларнинг таҳсил олишлари, уларнинг 20 нафари Мир Араб ўрта махсус билим юрти битирувчилари эканлигини ҳам мамнуният билан айтиб ўтиш лозим.

Ёшларимизнинг илм-фанга бўлган интилишлари хал¬қи¬мизнинг теран тарихий илдизларига бориб тақалади.

Кўҳна Бухоро ўзининг кўп сонли мадрасалари билан ном таратган. У илм таҳсили учун дунёнинг турли мамлакатларидан талабалар ташриф бую¬радиган муаззам шаҳар ҳисобланган. Бу анъана асрлар оша давом этган.

Мир Араб мадрасасининг ислом оламидаги нуфузи жуда юқори бўлиб, унда таълим олган уламоларнинг диний масалалардаги сўзлари Миср ва Ҳижозда ўқиганларнинг сўзларидан кўра мўътабарроқ ҳисобланган. Мадрасада диний фанлар билан биргаликда дунёвий фанлар ҳам ўқитилган. Хусусан, тиббиёт, астрономия, мантиқ, хаттотлик ва бош¬қа билимлар сабоқ берилган.

Бу ердан жуда ҳам кўп олим ва уламолар етишиб чиққан.

Қадимий манбаларни мушоҳада қилар эканмиз, Президентимизнинг Мир Араб мадрасаси мақомини ошириш ҳақидаги ташаббуслари нечоғли асосли, тарихий адолат нуқтаи назаридан ўринли, бугунги кун талабидан келиб чиқадиган бўлсак, ўта муҳим аҳамият касб этишини чуқурроқ англаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу олий даргоҳнинг очилиши ташаббускори ва раҳнамоси бўлган Юртбошимизга, ҳукуматимиз раҳбарларига чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Олий мадрасанинг ўз фаолиятини бошлаши учун фаол саъй-ҳаракат кўрсатган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ислом университети, Адлия вазирлиги ва бошқа барча мутасаддиларга ташаккур изҳор этамиз.

Шу ўринда, олий мадраса талабалиги бахтига муяссар бўлган ёшларимизни самимий табриклаб, улар Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк алломаларимизнинг муносиб издошлари бўлиб етишиб чиқишларига умид билдирамиз, деди пировардида Ўктам Барноев.

Маълумки, бугунги Ўзбе¬кистон замини, жумладан, Бухорои шариф ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Халқимизнинг ана шундай бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш мақсадида Прези¬дентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида Ислом цивилиза¬цияси маркази ташкил этилди. ¬Эндиликда мамлакатимизда фао¬лият кўрсатаётган диний йўналишдаги 9 та ўрта махсус ва 2 та олий таълим муассасаси, жумладан Мир Араб олий мадрасаси шу марказ тасарруфига ўтказилади.

Ислом цивилизацияси мар¬кази директори Шоазим Миноваров маросимда "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида фаолият кўрсатувчи ушбу марказ олимлари ва илмий ходимларининг Бухородаги олий мадраса мударрислари ва талабалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш, бу таълим муассасасига кўрсатиладиган методик ёрдам истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Мамлакатимизда 16 конфессияга кирувчи 2200 дан ортиқ диний муассасанинг фаолият кўрсатаётгани юртимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг қарор топганидан яққол далолатдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев ¬маросимда сўзга чиқиб, диёримиздаги тинчлик ва хотиржамликнинг муҳим шартига айланган ана шу омиллар хусусида тўхталар экан, ёшларни бузғунчи ғоялар, диний экс¬тремизм таъсиридан муҳофаза қилишда "Ўз фарзандингни ўзинг асра" даъватининг ғоят долзарблигини таъкидлади. Шунингдек, у янги очилган Мир Араб мадрасаси мударрислари, маҳаллий олимлар ва уламолар нақшбандия тасаввуф мактабининг ўзига хос жиҳатларини илмий асослаб беришларига ишонч билдирди.

Маросимда сўзга чиққан филология фанлари номзоди, тасаввуфшунос олим Самад Азимов, ота-оналар номидан минбарга кўтарилган Нуриддин ҳожи Бозоров, янги диний таълим муассасаси қалдир¬ғоч талабаларидан бири Жўрахон Мамаюсуповлар Мир Араб олий мадрасаси ташкил этилгани ва билим олиш учун унда барча шарт-шароитлар яратилгани учун Президентимизга, республика ҳукуматига миннатдорлик изҳор қилдилар.

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасидаги икки қаватли илмий марказ биносида жойлашган Мир Араб олий мадрасаси олдидаги ҳарир тасма кесилгач, тадбир иштирокчилари янги диний таълим муассасаси иши билан танишиш учун ичкарига йўл олишди.

Ушбу қувончли воқеа муносабати билан Қуръон суралари тиловат қилиниб, маросим иштирокчиларига эҳсон оши тортилди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 73, 09.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.