Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

Маржона — "Ниҳол" мукофоти совриндори

Мамлакатимизда миллий маданиятимиз ва санъатимизга бўлган эътиборни тобора кучайтириш, айниқса, ёш ижрочиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни янгидан-янги ижодий марралар сари руҳлантириш борасидаги амалий ишлар истеъдодлар сафининг тобора кенгайишида муҳим аҳамият касб этмоқда. "Ниҳол" мукофоти мусиқа санъатининг турли йўналишларида ижод қилаётган ёш йигит-қизларни халқимизга танитиш, улар истеъдоди ва ижрочилик маҳоратини камол топтиришга яқиндан кўмаклашишдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Когонлик Маржона Кабилова ҳам ана шу юксак имкониятлардан самарали фойдаланиб, бугунги кунда эстрада санъати йўналишида сезиларли натижаларни қўлга кирита олган умидли ёшлардан биридир. У ҳозирда Тошкент шаҳридаги "Тантана" ансамблида фаолият юритади.

Мусиқа Маржонани болалигиданоқ ўзига мафтун этгани рост. Чунки оиласи санъатга дахлдор. Опаси Дилфуза Кабилова республикада таниқли хонанда, "Ниҳол-2013" мукофоти совриндори. Маржона ҳам опасига ҳавас қилиб унинг изидан бориб, изланишдан тўхтамади. Когон шаҳридаги 2-сон болалар мусиқа мактаби, М.Ашрафий номидаги Бухоро санъат коллежи, кейинчалик Ўзбекистон давлат консерваториясидаги ўқиш ва машғулотлар жараёнида устозлари кўмагида олган сабоқлари ўзининг натижаларини кўрсатди. Унинг санъат йўлидаги астойдил саъй-ҳаракатлари муваффақиятлар пиллапояси сари етаклади. Турли нуфузли танловларда ғолибликка эришди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ниҳол" мукофоти танловининг жорий йилги республика босқичида 20 нафар ғолиблар қаторида унга ҳам муваффақият ёр бўлди. Танлов ғолиби бўлишдек шараф унга насиб этди.

— Бугун ёш хонанда ёки мусиқа ижрочилари учун мисли кўрилмаган шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда, — дейди "Ниҳол" мукофоти соҳибаси Маржона Кабилова биз билан суҳбатда. — Бундай катта эътибор бизни янада фаол бўлишга, Ватанимиз, халқимиз, устозларимиз олдидаги масъулиятни, ижодий бурчимизни янада теранроқ англашга, билдирилаётган юксак ишончни оқлашга, унга муносиб бўлишга ундайди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 71, 03.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.