Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

"Энг улуғ, энг азиз" танлови

Ғолиблар эътироф этилди

Бухоро шаҳридаги тасвирий санъат музейида мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ёзувчи, шоир, рассом ва фотографлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок эт¬ди.

Тадбирда матбуот ва ахборот агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Г.Самиева, Ўзбекистон Журналистлари ва Ёзувчилар уюшмалари вилоят бўлимлари раҳбарлари Б.Асадов, Ш.Сулаймоновлар сўзга чиқиб, мазкур танлов турли ёшга мансуб ижодкорларнинг, жумладан, оммавий ах¬борот воситалари ходимлари, бадиий ва тасвирий санъат усталарининг ўзига хос маҳорат мактабига айланганлигини таъкидлашди.

Бу галги танловга 50 дан зиёд ижодий ишлар тақдим этилди. Улар ҳайъат аъзо¬лари томонидан ўрганиб чиқилиб, муносиблари эътироф қилинди.

Танлов якунига кўра, тасвирий санъат йўналишида—Ватан мустақиллигини тараннум этувчи туркум ранг тасвир полотнолари учун рассом Беҳзод Каримов, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари номинациясида—"Ватан учун ёниб яшаймиз" очерклар китоби ва ИИБ ходимлари фао¬лияти ҳа¬қида ҳикоя қилувчи туркум мақолалари учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мирзо Аҳад, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари йўналишида—истиқлол йилларида Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган инсонлар ҳақидаги туркум кўр¬сатувлари учун тележурналистлар—Мақсуда Жумаева (вилоят телерадиокомпанияси) ва Бобоқул Усмонов ("Истиқлол" телевидениеси), бос¬ма оммавий ахборот воситалари ходимла-рининг журналистик ишлари йўналишида—истиқлол мафкураси мавзусидаги мақолалари учун "Бухоро ёшлари" газетаси бош муҳаррири ¬Лайло Ҳа¬йитова ҳамда фото асарлар йўналишида "Бухоронома" ва "Бухарский ¬вестник" газеталари фото мухбири Сергей Полетаевлар ғолиб деб топилди. Уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 67, 19.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.