Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

"Бухоро китоб олами" — маърифат кошонаси

Суратларда: "Бухоро китоб олами" супермаркети залларида. Сергей ПОЛЕТАЕВ ва Тоҳиржон ИСТАТОВ олган суратлар.

Дунё нигоҳидаги қадимий шаҳар Бухорои шарифнинг қоқ марказида қад кўтарган "Варахша" меҳмонхонаси ўт¬ган аср¬нинг охирида мулк шаклида қўлдан-қўлга ўтиб, қаровсизлик сабабли 30 йилдан буён афтода ҳолга келиб қолганди. Яқинда ушбу мажмуанинг бир қисми ўз эга¬сини топди. Мутасадди идораларнинг узоқ сансалорликларидан сўнг вилоят ҳо¬кимлигининг кўрсатган қатъияти туфайли мазкур объектнинг умумий овқатланишга мўлжалланган қисми китоб сотиш мажмуасини барпо этиш шарти билан "ноль" қийматда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бош¬қармаси тасарруфига берилди. Бу ўзгариш республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январда қабул қилинган "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тар¬ғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишини вилоятда рўёбга чиқариш йўлидаги илк қадам бўлди.

Матбаа бизнеси борасида катта тажрибага эга тадбиркор, истеъдодли адиб Вали Бобомуродовнинг ўғли Эъзоз¬жон ушбу катта лойиҳага раҳбарлик ва инвесторлик қилиш мақсадида "Бухоро китоб олами" масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиб, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Гулнора Самиева билан ҳамкорликда ишга қиз¬ғин киришиб кетди. Бунёдкорлик ишларини пудрат таш¬килотла¬рига топшириб, ортиқча сарф-хара¬жат¬ларга йўл қўй¬маслик мақсадида МЧЖ ҳузурида махсус қурилиш бригадаси тузилди.

Лойиҳа ташаббускорларининг мақсади—ҳам биносининг чиройида, ҳам харидорларга хизмат кўрсатишдаги қулайликлар борасида пойтахтдаги машҳур "Китоб олами" ва "Шарқ зиёкори" мажмуаларидан қо¬лишмайдиган маърифат масканини тез ва сифатли барпо этиш эди. Ҳаёт Абдуллаев, Азамат Ҳамроев, Шаҳоб Фармонов, Санжар Ҳамдамов сингари фидойи қурувчилар бун¬ёдкорлик ишларини тезда поёнига етказиш учун икки ва ҳатто уч сменада меҳнат қилдилар. Ана шу ғайрат ва шижоат туфайли тез фурсатда объект¬да 3 миллиард 196 миллион сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Миллий ганчкорлик услубида безатилиб, уммонда сузиб бораётган оқ кемани эслатувчи бу маърифий мажмуа—"Бухоро китоб олами"нинг иккинчи қаватидаги савдо майдони 1800 квадрат-метрни ташкил этгани учун мутахассислар объект¬ни китоб супермаркети деб ҳам атамоқдалар.

Мажмуанинг биринчи қаватида озиқ-овқат маркетининг ташкил этилиши ҳам китоб харидорларига ўзига хос қулайликдир. Энди китоб олишга келган киши жавонлардаги барча адабиётларни кўздан ¬кечириб, бу ердаги қулай оромкурсиларда бемалол ўтириб, ўзига керакли адабиётни танлаб олганидан сўнг оиласига зарур бўлган озиқ-овқатларни шу маркетдан харид қилиши мумкин.

Яқин орада мажмуанинг учинчи қаватида ўз фаолиятини бошлайдиган 70 ўринли кино зал ва замонавий видеотехника билан жиҳозланадиган 7D хонаси эса китоб ихлосмандларига ушбу мажмуада жаҳон киносининг энг яхши намуналари билан танишиш имконини беради.

Маърифий маскан қурувчилари мажмуа атрофини ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратиб, бу ҳудудда дилга хуш ёқадиган микроиқлимни вужудга келтириш мақсадида суви 9 рангда товланадиган фавворани ҳам бун¬ёд этишди. Ҳаво ҳарорати айни забтига олган ҳо¬зирги жазирама кунларда фаввора атрофи жажжи ўғил-қизлар ва иссиқдан қо¬чиб соя-салқинда дам олаётган кексалар билан гавжум.

25 июль куни байрамона безатилган мажмуанинг "Бухоро китоб олами" супер¬маркети очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Карнай-сурнайлар садоси янграган майдонга ¬юзлаб китоб мухлислари, ёзувчи, шоир ва олимлар, жамоатчилик вакиллари тўпландилар.

Вилоят ҳокими Ўктам ¬Барноев тантана иштирокчиларига қарата табрик сўзи билан мурожаат этар экан, қуйидагиларни алоҳида таъкидлади:

— Азал-азалдан илм-маърифат маркази бўлган Бухорои шариф аҳлининг қалби китобга меҳр-муҳаббат ҳисси билан тўлиб-тошган. Бироқ сўнгги йилларда ёшларимизнинг ахборот технологияларини ўзлаштириб, кўп вақтларини ижтимоий тармоқлардаги хилма-хил сайтларда ўтказаётганликлари туфайли айрим йигит-қизларда китобга бўлган меҳр бир оз пасайгандек бўлди. Бунинг устига интернет воситасида ҳаётимиз учун ёт бўлган ғояларнинг ёшларимиз онгига сингдирила бошлангани биздан ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтиришни талаб этмоқда.

Барча соҳаларда ислоҳотларни дадиллик билан амалга ошира¬ётган Президентимиз Шавкат ¬Мирзиёевнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда адабиётларни кенг тарғиб этиш ҳақидаги фармойишидан сўнг бу соҳада ҳам жиддий ўзгаришлар юз бериб, мамлакатимизда янгидан-янги китоб дўконлари ва маж¬муа¬лари очилди.

Бугун "Бухоро китоб олами" мажмуасининг очилаётгани узоқ йиллардан буён эгасиз ва қаровсиз ётган "Варахша" ва "Зарафшон" меҳмонхоналари ҳудудини яна обод масканга, сайёҳлик гўшасига айлантиришдек катта ишнинг дебочаси бў¬лади.

Шунингдек, тадбирда "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи директорининг биринчи ўринбосари Мизроб Бўронов сўзга чиқиб, шаҳар аҳлини маърифат мажмуининг фойдаланишга топширилиши билан қиз¬ғин муборакбод этди.

Бино олдидаги алвон лента тўпланганларнинг олқишлари остида кесилгач, вилоят раҳбарлари , пойтахтлик меҳмонлар ва китоб мухлислари мажмуага кириб, жавонлардаги адабиётлар билан танишдилар.

—Шу куни ходимларимиздан Нодира Бобомуродова, Муқаддас Амонова ва бош¬қалар мажмуанинг "Болалар адабиёти", "Илмий-маърифий ва бадиий адабиётлар" бўлимидан жой олган 5 минг¬дан зиёд номдаги ки¬тоб¬ларни харидорларга ¬так¬лиф этдилар,—дейди¬ маърифат маскани бўлим мудири Назира Мансурова.—Шунингдек, шаҳарликлар мажмуадаги "Мактаб бозори" дан ҳамда корхоналар учун ташкил этилган кан¬целярия моллари бўлимидан анчагина ўқув қуроллари ва иш қоғозларини харид қилдилар.

Маросимга таклиф этилган кекса шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ғулом Шомуродов, республика Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Шодмон Сулаймон, ёшлар севган шоир Аҳад Қаюм, шунингдек, Бухоро тарихи ва миллий ҳунармандчилигига доир қатор китобларни нашр эттирган олимлар Мавлуда Раҳмонова ва Азалшоҳ Ҳамроевлар ўз мухлислари билан ҳамсуҳбат бўлиб, китоб¬ларига дастхатлар битишди.

Ишончимиз комилки, "Бухоро китоб олами" мажмуи бошқа маърифий масканлар қатори талабчан ўқувчиларнинг турли-туман адабиётларга бўлган қизиқишларини қондириш баробарида болалар ва ёшларда китобга меҳр қўйиш, уларда мустақил фикр юритиш, мураккаб ҳаётий вазиятларда китоб¬лардан тўғри жавоб топиш кўник¬ма¬сини шакллантиришга ҳар то¬мон¬лама кўмаклашади.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 61, 29.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.