Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Деҳқон ва замин

Томорқа — оила хазинаси

Ромитан туманидаги Атторон маҳалласида истиқомат қилувчи Саъдулла ака Рустамов хонадони аъзоларининг қўли томорқа ишидан бўшамайди. Атиги олти сотихча экин майдонидан иборат томорқа иссиқхонаси унинг беш ўғли ва келинлари учун ўзига хос меҳнат корхонасига айланган.

Бу ерда асосан, иссиқхонада етиштириладиган помидор ва бодринг экинлари кўчатлари тайёрланади. Бу ниҳоятда мураккаб жараён. Дастлаб уруғ аввалдан тайёрланган, фақатгина биогомусдан иборат махсус жўякка қадаб чиқилади. Уруғ ниш отиб, иккита "қулоқ" чиқарганда қум ва бошқа минераллар билан тўлдирилган елим тувакчаларга олинади.

Шу тахлит қишки кўчатлар 60 кунда, баҳорги кўчатлар эса 40-45 кунда ерга ўтқазиш учун тайёр ҳолга келтирилади. Айтиш жоизки, иссиқхонада ўстириладиган экинлар ҳар бир нави бўйича ўзига хос агротехник тадбирлар амалга оширилиши боис биогомусли жўяк ҳам, тувакчалар қаторида навларнинг аралашиб кетмаслигига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

—Кўплаб иссиқхоначилар ушбу жараённинг мураккаб¬лиги, қолаверса вақтни тежаш учун тайёр кўчатни ўтқазишни афзал кўришади,—дейди С.Рустамов.—Яъни ерни тайёрлаб, иссиқхона целлофанини тортишган заҳотиёқ "суяги қотган" кўчатларни ўтқазишади. Шу орқали 60 кунлик вақт билан бирга, шу уруғни ундириш жараёнида сарф¬ланадиган иссиқлик энер¬гиясини ҳам тежашади. Қолаверса, иссиқхона экинлари уруғларини тайёрлайдиган хорижий корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиб, уруғларни тўғридан-тўғри биринчи қўлдан олганимиз боис ҳам биздаги кўчатлар кафолатига ишонишади.

Томорқадаги кўчатхонада "Аксиома", "Лилос", "Криола", "Белла", "Кларабелла" сингари помидор кўчатлари мижозларга тақдим этилади. Кўчат мавсуми тугагач, иссиқхона усти очилиб, ер шамоллатилади ва экинлар очиқ майдонга ўтқазилади. Айни пайтда ёзги экинлар йиғиштирилиб, иссиқхона "каркас"и устига плёнка тортилмоқда. Ушбу жараён тугаши билан ниҳол учун уруғлар қадалади. Шу тахлит ер бир зум бўлсада қаровсиз қолдирилмайди. Баҳор ўрталарида очиқ майдондаги алмашлаб экиш жараёни эса ерни "чарчаш"дан сақлайди.

Суҳбат жараёнида уста миришкор даромадларига тўхталмади. Аммо ана шу олти сотихча иссиқхона унинг беш нафар ўғлини уйлантириб, ҳовли-жойли қилишига, кўр¬ган кўзни қувонтирувчи замонавий меъморчилик усули¬даги қўш қаватли иморат ¬тиклашига, иссиқхона маҳ¬¬сулотларини ташиш учун "Дамас", тўй-ҳашам учун "Ла¬сетти" автомобиллари-ю хорижда ишлаб чиқарилган то¬морқабоп мини трактор харид қилишига омил бўлганлигини маҳалладошлар яхши билишади.

Ана шундай харажатлардан орттириб, қишлоққа саноатни ҳам олиб кириш мақсадида Саъдулла ака катта ўғли Файзулла билан бирга замонавий дизайндаги йўлак плиткалари ишлаб чиқарувчи цех фаолиятини ҳам йўлга қўйди. Албатта оила муҳитида ҳалол меҳнат фароғатига амин бўлган фарзандлар ўз ҳовлиларида ҳам иссиқхона ташкил этиб, "кўчатхона" юмушларидан бўшади, дегунча ўз томорқаларида экин парваришига уннашади.

— Афсуски, ана шундай уста миришкорлар билан бирга дангасалиги ёки меҳнатга уқувсизлиги сабаб ерни қаровсиз қолдирган, ёки меҳнат талаб қилмайдиган, кам даромадли экинлар билан банд қилиб қўйган кишилар ҳам бор, — дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Ромитан туман бўлинмаси раиси Олим Жумаев. — Шу боис ҳам жорий йил баҳор мавсумида томорқалардан самарали фойдаланиш, аҳоли турмуш маданиятини янада яхшилаш, оилада санитария кўникмаларини шакллантириш, турар-жойларни ободонлаштириш мақсадида вилоятдаги тажрибали деҳқонлар, тадбиркор-томорқачиларни жалб этган ҳолда жойларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Эндиликда Президентимизнинг жорий йил 9 ок¬тябр¬даги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони бу борадаги ишларни янада ривожлантиришда муҳим дас-туриламал бўлиб хизмат қилади. Фармонда илғор томорқачиларни рағбатлантириш баробарида ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз ¬вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкаларига бўл¬ган ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий ¬жавобгарлик чоралари белгиланганлиги ҳам ер эгаларининг ўз мулкига нисбатан талабчанлик ҳиссини оширишга ундайди.

— Ишни тўғри йўлга қўйган киши учун томорқа — бир хазина. Юртбошимизнинг ушбу ¬фармонларига асосан, ана шу хазинадан унумли фойдаланганлигимиз учун қўшимча рағбатлар, "Меҳнаткаш деҳқон", "Намунали томор¬қачи" кўкрак нишонлари таъсис этилганлиги бизни бениҳоя севинтирди. Айниқса, Ўзбекистон фермерлари кенгаши конференциясининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон фермерлари кенгаши Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта тузилганлиги биз томор¬қачиларнинг ўзаро уюшган ҳолда ҳаракат қилишимиз, муаммоларимиз, ўй-дардимизни ҳал эта оладиган, услубий ва ҳуқуқий тавсиялар бера оладиган ваколатли тузилмага мурожаат эта олишимиз имконини яратди.

Бу эса, албатта, томорқачилик маданиятини ошириш ва аҳолининг қў¬шимча даромадлар олишида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Акбар РУСТАМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 88, 01.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.