Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Деҳқон ва замин

Фармон ва ижро

Ёш фермерларга ер ажратилди

Когон тумани "Ниёз¬ҳожи" МФЙ, Чамбарон қишлоғида яшовчи Санамой Рўзиева бу йил Когон маи¬ший хизмат касб-ҳунар коллежини тамомлади. Аммо у "Когон юксалиш" фермер хўжалиги раҳбари сифатида аллақачон қизғин деҳқончилик ишига киришган. Туманнинг Ўртачўл массивидан 30 гектар ерни ўз тасарруфига олган Санамой 10 гектарда ғалла, яна шунча ерда пахта етиштиришга аҳд қилган. Хўжаликда чорвачиликка алоҳида эътибор қаратилгани ҳолда 10 гектар майдонда озуқабоп экинлар экилган.

— Фермерликка қўл уришимга отам, айни кунда меҳнат нафақасида бўлган Ғайрат Рўзиев сабабчилар,—дейди Санамой.—У кишининг қўли остидаги "Алишер Ғайрат боғи" фермер хўжалиги мана 11 йилдирки, боғдорчиликда ўз тажрибасига эга. Қарийб 4,5 гектарли боғда анор, ўрик, олма, гилос ва узум етиштирилади. Биргина анордан ўтган йили 8 тонна ҳосил олинди. Бу йилги хирмонни саранжомлаб, албатта хорижга маҳсулот экспорт қилиш ниятидамиз. Шахсий фермер хўжалигимга қайтсак, пахта ва ғаллачиликдан ташқари яна 1 гектарга яқин ҳудудда сунъий кўл очиб, балиқчиликни йўлга қў¬йиш тараддудидамиз. Бунда, албатта, банк мададига суянамиз.

Шуниси қувонарлики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолия¬тини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони ушбу тумандаги ёшлар учун ҳам айни муддао бўлди. Санамой Рўзиева сингари Нозигул Жўраева, Жасурбек Латипов, Ҳуснид¬дин Ғафуровларнинг ҳам фермерлик лойиҳалари қўллаб-қувватланди. Гап шундаки, яқинда "Сорғун" МФЙда бўлиб ўтган учрашувда уни бош¬қариб борган вилоят ҳокими Ў. Барноев томонидан юқо¬рида номлари келтирилган ёш фермерларга ер майдонлари ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қи¬линди.

Вилоят мутасаддилари иштирокидаги учрашувда ҳудуддаги йигирмадан ортиқ ёш фермер фаолияти, хўжаликлар моддий-техник базаси ва имкониятлари атрофлича ўрганилди. Хўжаликлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратишга рағбатлантириш мақсадида "Йилнинг энг яхши ёш фермери" танловини жорий этиш тавсияси берилди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 60, 26.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.