Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Вилоят Кенгаши сессияси

1 июль куни халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг нав¬батдаги сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Ў.Барноев бошқарди.

Тадбирда дастлаб мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 13 июнида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан вилоятдаги суд органлари раҳбарларининг ахборотлари ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Таъкидландики, давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан барча соҳалардаги каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар ¬изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари судьялар билан учрашувда судлар фаолиятидаги камчиликларни таҳлил этган ҳолда истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Жумладан, судьялар ўз фаолияти юзасидан марказий ҳамда маҳаллий телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳисобот, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида эса амалга оширган фаолияти хусусида ахборот бериб бориш амалиётини йўлга қўйиш вазифаси илгари сурилди. Ушбу вазифалар ижроси доирасида халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси И.Муслимов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг раиси вазифасини бажарувчи А.Икромов, вилоят иқтисодий суди раи¬си Ш.Мамадиёров, вилоят маъмурий суди раиси вазифасини бажарувчи Л.Қодировларнинг ахбороти тингланди.

Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида жиноят ишлари бўйича вилоят судлари томонидан 2017 йилнинг биринчи ярмида маълум ишлар амалга оширилган.

Ўтган даврда жами судланган 1439 нафар шахснинг 183 нафарига жарима, 484 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 25 нафарига қамоқ, 186 нафарига озодликни чеклаш, 307 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиб, 28 нафари шартли ҳукм қилинган. Уларнинг 206 нафари амнистия актига асосан жазодан озод этилди.

2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб Бухоро вилоят иқтисодий суди, Бухоро ва Ғиждувон туманлараро, Когон, Қоракўл, Пешкў ва Ромитан туманлараро иқтисодий судлари фаолиятини бошлади. Шу йилнинг 30 июнига қадар вилоят иқтисодий суди томонидан биринчи ин¬¬¬с¬танция судида 13 553 та, апелляция ин¬¬¬с¬танцияси судида 109 та иш кўрилган.

Суд мажлисларини видеоконференц-алоқа режимида ўтказиш масалаларига эътибор янада кучайтирилди. Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан жиноят содир этган шахсни жазолаш эмас, балки жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларини ўрганиш, ҳар бир жиноят тафсилотларини профилактика инспекторлари, маҳалла ва жамоатчилик иштирокида чуқур таҳлил қилиш лозимлиги таъкидланиб, ишларнинг камида 30 фоизини сайёр суд мажлисларида, халқ орасида кўриш ҳақида тавсия берилганлиги боис судлар фаолиятида бу масалада ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Масалан, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2016 йилнинг биринчи ярмида атиги 171 та иш ёки жами кўрилган ишларнинг 10 фоизи сайёр суд мажлисида муҳокама этилган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу кўрсаткич 866 тани ёки 77 фоизни ташкил этди. Иқтисодий судлар томонидан ўтказилган сайёр судда кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 985 тага ошган. Фуқаролик ишлари бўйича судларда ҳам бу амалиёт кенг қўлланилмоқда.Улар томонидан жорий йил биринчи ярмида 1438 та иш шундай тарзда кўрилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 1149 тага кўп.

Сессияда Бухоро вилоятида фаолият юритаётган судьяларнинг воҳа аҳлига мурожаати қабул қилинди.

Депутатлар ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси М.Усмонов сўзга чиқди.

Сессияда вилоятда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг ташкил этилишини ўрганиш ҳамда айрим турдаги жиноятларнинг ошиб бораётганлиги сабаблари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Алиев маъруза қилди.

Сессияда Бухоро вилоятида аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш, айниқса, Президентимизнинг 2017 йил 29 март¬да қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини жойларда ташкил этиш ҳолати тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди. Бу тўғрида халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияси раиси Ф.Аминовнинг маърузасида ютуқлар қайд этилган ҳолда қарор ижросини таъминлаш борасидаги жиддий муаммолар ҳам тилга олинди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 54, 08.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.