Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Фуқаролик паспорти топширилди

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул

Фуқаролик паспорти топширилди

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида"ги фармонига биноан аҳолининг фуқаролик бериш юзасидан мурожаатлари асосида паспорт топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Маросимни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ў.Барноев бош¬қарди.

Ушбу фармонга биноан юртимизда истиқомат қилувчи кўплаб инсонлар қатори вилоятимиздан бир нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси фуқароси номига сазовор бўлди.

Вилоят раҳбари маросимда паспорт эгасини қутлаб, жонажон мамлакатимиз шуҳрати ва қудратини ошириш, халқ фаровонлигини яхшилаш йўлидаги ишларида муваффақиятлар тилади ва унга фуқаролик паспортини тантанали равишда топширди.

— Бугун мен бениҳоя бахтиёрман, — дейди нафақахўр Нора Ташева.— Тўғри, ўтган йиллар давомида ўзимни ҳеч кимдан кам ҳис этганим йўқ. Юртимиздаги барча фуқаролар сингари тенг ҳуқуқли ҳаёт кечирдим. Шундай унутилмас кунда ҳаяжонимни яшира олмаяпман. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман ҳамда Ўзбекистонга содиқ фуқаро бўлиб, юрт равнақи йўлида бор куч ва имкониятимни сарфлашга ваъда бераман.

З.КОМИЛОВ

:: орқага № 53, 01.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.