Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Порлоқ келажак" оромгоҳи мавсумни бошлади

Вобкент туманидаги собиқ "Йўлдош" болаларни соғломлаштириш ёзги маскани ўрнида янгидан қурилган энг замонавий қулайликларга эга "Порлоқ келажак" оромгоҳи фойдаланишга топширилди.

Суратда: тадбирдан лавҳалар. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган суратлар.

"Порлоқ келажак" оромгоҳи мавсумни бошлади

Вобкент туманидаги собиқ "Йўлдош" болаларни соғломлаштириш ёзги маскани ўрнида янгидан қурилган энг замонавий қулайликларга эга "Порлоқ келажак" оромгоҳи фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бу ерда тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳарлар ҳокимлари, вилоят қатор корхоналари, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, болалар, уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни соғлом ва маънавий баркамол этиб тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада айниқса, ўқувчиларнинг ёзги дам олишини оқилона ва тизимли йўлга қўйиш ғоят муҳим ўрин тутади, деб таъкидланди тадбирда. Янгидан қайта қурилган "Порлоқ келажак" оромгоҳи ёшларга кўрсатилаётган эътиборнинг ёрқин самараларидан бири бўлди. Бу масканда бир ой давомида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бунда "Ўзпахтасаноат" акция¬дорлик жамиятига қарашли "Бухоро пахтасаноат" ҳудудий филиали ва унинг тизимидаги қайта ишлаш корхоналари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, "Бухорогазсаноат-қурилиш", "Бухоронефтегазқурилиштаъмир" акциядорлик жамиятлари, "Вобкент махсус қурилиш" масъулияти чекланган жамияти ва вилоятдаги бошқа кўплаб пудрат ташкилотлари фаол иштирок этдилар. Уларнинг пешқадам вакилларига халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўн гектар майдонни эгаллаган сўлим оромгоҳдан 350 ўринли амфитеатр, минифутбол, баскетбол, волейбол, бадминтон майдончалари, сузиш ҳавзаси, маънавият ва маърифат хонаси, жами 200 ўринли ётоқхоналар ва ошхона, аттракцион каби иншоотлар ўрин олган. Маскан ҳудудидаги баландлиги 22 метр бўлган тарихий тепалик асли сақланиб қолинган ҳолда замонавий қиёфа ва мазмун касб этди ҳамда оромгоҳнинг ўзига хос логотип-брендига айланди. Унинг кенг майдонидан туриб болалар теварак-атрофни кузатишлари, оқшомлари махсус қурилмада гулхан ёқишлари, турли маданий тадбирлар ўтказишлари мумкин.

Оромгоҳда нафақат Вобкент тумани, балки вилоятнинг деярли барча ҳудудларидан келган ўқувчилар ҳам дам олишмоқда.

— Бу ерда биз, ёшларнинг таътилни мароқли ва мазмунли ўтказишимиз учун барча замонавий шароитлар яратилган,— дейди Бухоро шаҳридаги 2- умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Сакина Рустамова.—Масканда жисмоний чиниқиш баробарида, компьютер саводхонлиги, тасвирий ва амалий санъат, ўлкашунослик, рақс, шахмат-шашка тўгаракларида ҳам шуғулланяпмиз. Оромгоҳ кутубхонаси севимли масканимиз бўлиб қолди. Амфитеатримизда ҳар оқшом болаларбоп бадиий фильмлар намойиш қилинмоқда.

Оромгоҳнинг тантанали очилиш маросими театрлаштирилган байрам томошалари, ёшлик, бахтиёр болалик ва она юртни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ҳамда шўх рақс¬лар билан якунланди.

"Порлоқ келажак" тўрт смена, яъни навбатда фаолият кўрсатади ва мавсум давомида унда 800 нафарга яқин ўғил-қиз дам олади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 53, 01.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.