Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Коллеждан — меҳнат жамоасига

Бухоро педагогика коллежи битирувчиси Нозима Абдуллаеванинг иш жойи тайин.

Коллеждан — меҳнат жамоасига

Бухоро педагогика коллежи битирувчиси Нозима Абдуллаеванинг иш жойи тайин. Дипломини олгач, Бухоро туманидаги 19-мактабгача таълим муассасасида иш бошлайди.

—Янги иш жойимга тез мослашиб кетаман,—дейди Нозима.—Негаки, бу ерда дипломолди амалиётини ўтадим. Ишга жойлашаётганимдан, оиламга, жамиятга нафим тегишидан хурсандман.

Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасидан маълум қилинишича, жорий йилда вилоятимиздаги касб-ҳунар коллежларини 26166 нафардан зиёд ўқувчи битиради, уларнинг 12641 нафарга яқини қизлардир.

Ҳозирда уларнинг ишга жойлашишида ҳокимликларнинг ҳам бевосита иштироки иш берувчи ташкилот ва муассасаларнинг масъулиятини оширмоқда.

Нозима сингари минглаб коллеж битирувчилари қизиқиш ва интилишлари доирасида ўрганган мутахассисликлари бўйича тўрт томонлама тузилган шартномалар асосида ишга жойлашади. Бундан ташқари ёшлар бандлигини таъминлашда жойларда ташкил этилаётган бўш иш ўринлари ярмаркалари ҳам яхши самара бераётир.

Таъкидлаш керак, битирувчилар орасида ўз бизнес фаолиятини йўлга қўядиганлар анчагина. 2016-2017 ўқув йилида тижорат банклари томонидан уларга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда микромолиявий хизматларни кўрсатиш бўйича 27 миллиард 207 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратиш режалаштирилган. Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари ¬ходимлари иштирокида олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида ҳозирги кунга қадар 1429 нафар битирувчи тадбиркорлик қилиш истагини билдирди. Уларга бизнес-режаларини мувофиқлаштиришда амалий ёрдам ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 53, 01.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.