Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Амалиёт, самара ва истиқбол

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмасида "Ривожланишнинг Ҳаракатлар стратегияси: амалиёт, самара ва истиқбол" мавзусида давра суҳбати ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди директори А.Тўраев, ушбу Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси аъзоси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори В. Алимова, вилоят ҳокими ўринбосарлари Ж. Носиров, Ш. Наврўзова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, вилоятда фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Т.Баҳронов очди ва бош¬қариб борди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс-титутларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ўтган 2016 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун 7 мавзу ва 83 йўналишда грант танловлари эълон қилинган. Ушбу танловларда вилоятимизнинг 30 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ўз лойиҳалари билан иштирок этиб, 15 таси давлат грантларига сазовор бўлди. Жамоат фонди томонидан ажратилган маблағнинг 365,6 миллион сўми вилоятимиз ҳиссасига тўғри келди. 2016 йилда грант маблағларини қўлга киритган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг сони 2015 йилга нисбатан 6 тага ўсди. Жорий йилда эълон қилинган биринчи ва иккинчи грант танловларида вилоятдаги 20 дан ортиқ фуқаролик жамияти институтлари ўз лойиҳалари билан иштирок этиб, шундан 6 та лойиҳа ғолибликни қўлга киритди.

Йиғилишда шу билан бирга айрим камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, Жондор, Шофиркон, Вобкент ва Ғиждувон туманларидаги Жамоат фонди маблағлари билан молия¬лаштирилган ННТлар фаолиятини ўрганиш натижасида аниқланган муаммолар муҳокама қилинди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси фаолиятининг сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти инс¬титутларининг фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга кенг эътибор қаратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Тадбир доирасида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ўтказилган давлат гранти 1- ва 2-танловлари ғолибларига сертификатлар топширилди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 53, 01.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.