Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Истиқлол-ТВ": кеча, бугун ва эртага

Суратда: "Истиқлол-ТВ" телевидениесининг ёш ижодкорлари (чапда)—оператор Давлатбек Камолов, журналистлар Дурдона Қаюмова ва Мадраҳим Турдиевлар.

"Истиқлол-ТВ" телевидениеси республикамиз мустақиллигининг илк йилларида Бухорода ташкил этилган биринчи нодавлат телевиде¬ниесидир. 1996 йилда ўз ¬фаолиятини бошлаган бу электрон оммавий ахборот воситаси ўз олдига турли мавзу ва жанрдаги кўрсатувлар воситасида Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшларни истиқлол ғояларига садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқимизнинг қайта тикланган миллий қадриятлари, урф-одатлари, маданияти ва санъатини кенг тар¬ғиб этишдек эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадини қўйди. Шунингдек, тележурналистлар аҳолининг ахборот олишга бўлган эҳтиёжини тўлиқроқ қондириш, мусиқий ва кўнгилочар дастурлари билан уларнинг мириқиб дам олишларини таъминлаш учун катта ижодий изланишлар олиб боришмоқда.

Ўтган 21 йил ичида телерадиокомпаниямизнинг ижодий ва техник имкониятлари ўсиб, аҳолига кўплаб сифатли телемаҳсулотлар намо¬йиш этилди. "Иқтисодиётдаги ислоҳотлар", "Демократия кўзгуси", "Солиқ қонунчилигига бир назар", "Меҳр маёғи", "Ёшлар вақти", "Тўй¬лар ҳақида ўйлар", "Бир куни Афанди..." сингари кўрсатувлар ҳамда "Хабарлар", "Интервью", "Тафсилот" каби информацион дастурлар телетомошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ушбу кўрсатувларни сифатли тайёрлашда телевидение бош муҳаррири Зилола Худойқулова, журналистлар Обид Шабонов, Бобоқул Усмонов, Мадраҳим Турдиев, Дурдона Қаюмова, операторлар Абдулла Ражабов, Ихтиёр Обидов, Давлатбек Камолов, овоз режиссёри Маҳмуд Маҳмудов, монтаж усталари Жамшид Тешаев, Бобир Низомовларнинг муносиб ҳиссалари бор.

"Истиқлол-ТВ" бир қатор ходимларининг ўтган йиллар давомида республика телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ¬ассоциацияси, республика Журналистлари ижодий уюш¬маси, "Камолот" ЁИҲ, шунингдек, UNESСO, USAID каби халқаро ташкилотлар томонидан ўтказилган "Энг улуғ, энг азиз", "Олтин қа¬лам", "Озод юрт тўл¬қинлари", "Энг яхши телестанция", "Ижтимоий телерадиороликлар", "Йилнинг энг фаол журналисти" сингари кўрик-танловларда ғолиб чиққани, мазкур телерадиокомпаниянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловларда давлат грантини қўлга киритгани жамоамиздаги соғлом ижодий рақобат муҳити ҳамда журналистларимизнинг маҳоратидан далолатдир.

Телерадиокомпаниямизнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, унинг ижодий имкониятлари кенгаймоқда. 2016 йилда ходимларимиз FM-107 тўлқинида ишловчи "ISTIQLOL-FM" радиосини ташкил этдилар. Радиожурналист¬лар аҳолига тезкор ва холис ахборотларни етказиш баробарида мусиқий ва кўнгил¬очар дастурларни тайёрлаб эфирга узатиш орқали тингловчиларнинг сермазмун ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш йўлида ижодий изланмоқдалар.

Айни кунларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-21-57 сонли қарорига мувофиқ DVB-Т2 стандартидаги рақамли телеузатгичларни ўр¬натиш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда "Истиқлол-ТВ" ўз кўр¬сатувларини замонавий рақамли форматда намойиш этишни бошлайди. Бу эса телемаҳсулотларни томошабинларга юқори сифатда етказиш имконини беради. Шу муносабат билан ижодий ва техник ходимлар томонидан янги форматдаги дастурлар устида иш олиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб вилоятимиз қалам аҳлини, журналистика соҳасида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз. Уларнинг машаққатли ишларига муваффақият, ўзларига эса сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-сао¬дат тилаймиз.

Бахшилло БОЗОРОВ, "Истиқлол-ТВ" телерадио¬компанияси директори.

:: орқага № 52, 28.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.