Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ёзувчи ва журналист хотирасига бағишланди

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами арафасида Шофиркон педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида таниқли ёзувчи ва журналист, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳад Ҳасаннинг ҳаёти ва ижодига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, меҳнат фахрийлари ва ёшлар қарийб 40 йил мобайнида "Шофиркон ҳа¬қиқати" (ҳозирги "Шофиркон ҳаёти") туман газетасига муҳаррирлик қилиш баробарида ўзининг бадиий баркамол қиссалари ва ҳикоялари билан замонавий ўзбек прозаси хазинасини бойитган бу забардаст ижодкор ҳа¬қидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир иштирокчилари эътиборига Аҳад Ҳасан китоб¬лари кўргазмаси ҳавола этилди. Коллеж ўқувчилари ёзувчи асарлари асосида тайёрлаган саҳна кўринишларини намо¬йиш қилдилар.

Адибнинг Денов қишлоғидаги хонадонида давом этган даврада Аҳад Ҳасан хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 52, 28.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.