Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ҳокимлик соати йиғилиши

Жорий йил 27 июнь куни вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳо¬ким¬лари, уларнинг ўрин¬бо-сарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган йиғилишни вилоят ҳокими Ў. Барноев бош¬қариб борди.

Дастлаб иштирокчилар кадрлар таркибидаги ўзгаришлар билан таништирилди. Носиров Жамол Шуҳратович — вилоят ҳо¬кимининг ёшлар сиё¬сати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Қўзиев Камолжон Жўрақулович — вилоят "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси раҳбари лавозимига тайинланган.

Ҳокимлик соати йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан июнь ойининг иккинчи ярмида қабул қилинган фармонлар, қарорлар ва фармойишларнинг мазмун-мо¬ҳия¬ти ҳамда уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Ўз¬бекис¬тон Республикаси Пре¬зи¬дентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли "Давлат мулки объектларини сотиш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қа¬бул қилинди. Мазкур қа-рорга асосан вилоятлар ҳо¬кимларига мезонлар бўйича давлат мулки бўл¬ган ностратегик объектларни, инвестиция мажбуриятларини олган ҳол¬да "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қа¬рорлар қабул қи¬лиш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сонли "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" фармони ва ПҚ-3068-сонли "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси ¬Савдо-саноат палатаси вилоят бош-қармасининг янгиланган намунавий тузилмаси тасдиқланди ҳамда шаҳар ва туманларда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сонли "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 2017 йилда стенозлар ва аневризмаларда юрак томирлари ва бош мияни стентлаш бўйича даволаш усуллари ҳамда 2018 йилда катта ёшдагиларга юракнинг оғир касалликлари бўйича очиқ юракда операциялар жорий қилинади. Шунингдек, 2017 йилда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят филиали, 2019 йилда эса вилоят эндокринология диспансери реконструкция қилинади. 2019 йилда вилоят офтальмология касалхонаси бинолари ҳамда 2020 йилда вилоят кардиология диспансери бинолари мукаммал таъмирланади.

Шунингдек, ҳокимлик соатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2017 йил 1-ярим йилликда кутиладиган натижалари ҳамда вилоят фаоллар йиғилишига тайёргарлик кўриш, 2017 йилда қишлоқ массивларида намунавий уйлар, арзон кўп қаватли уйлар, "Камолот" уйлари", ҳудудий органлар раҳбарлари учун хизмат уйлари, профилактика инспекторлари ва ҳарбий хизматчилар учун уйлар қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар, нақд пул тушуми, биринчи даражали тўловлар тўланиши ва коммунал қарздорликларни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда Когон тумани ҳокимлигида ижро интизоми ҳолати тўғрисидаги масалалар танқидий муҳокама қилинди.

З.КОМИЛОВ.

:: орқага № 52, 28.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.