Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Меҳр-мурувватдан барча баҳраманд

Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ва ¬эришилаётган ютуқлардан ватандошларимиз фахр-ифтихор билан ғурурланмоқда, халқаро жамоатчилик эса қўлга киритилаётган юксак муваффақиятларимизни эътироф этмоқда. Айниқса, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар, эътиқод эркинлиги учун шарт-шароитларнинг яратилиши, мамлакатимизда диний бағрикенглик ғоясининг амалий рўёби жамият ҳаётида ёрқин ўз ифодасини топиб бораётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Ислом дини баркамол авлодни тарбиялаш, маънавий ва ахлоқий юксакликка даъват этиш билан бир қаторда, уни ёмонликлардан, қабиҳ амаллардан қайтариш билан ҳам аҳамиятлидир. Шу сабабли ислом дини ҳозирги маънавий-ахлоқий юксалишимизнинг манбаларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Куни-кеча мамлакатимиз пойтахтида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш—давр талаби" мавзуида ўтказилган республика анжуманида шулар хусусида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, мажлисда муборак Рамазон ойи муносабати билан жойларда кенг кўламли маънавий-маърифий, меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилаётгани қайд этилди.

Куни-кеча Бухоро шаҳридаги Калон масжидида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб нуронийлар, диний соҳа ходимлари, меҳнат фахрийлари ҳамда жамоатчилик вакиллари учун 1700 кишига мўлжалланган ифторлик дастурхони ёзилди.

Даставвал, марҳум Биринчи Президентимиз руҳи покига Қуръон тиловат қилинди. Ушбу инсоннинг эзгу амаллари, юртимиз равнақи йўлида кўрсатган жасорати, машаққатли меҳнати ҳамда мазкур кенг кўламли ишлар давомчиси Пре¬зидентимиз Шавкат Мирзиёев ҳақларига дуолар қилинди.

Шунингдек, меҳр-мурувват тадбирлари доирасида "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят ва шаҳар бўлимлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида муборак Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни ўзаро яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этишга қаратилган кенг кўламли савобли амаллар ва тарғибот ишлари ташкил этилди.

—Халқимизга хос меҳр-мурувватлилик, бағрикенглик, муҳтожларга ёрдам бериш, ободлик ва саранжом-саришталик каби юксак инсоний фазилатлар ушбу муборак ойда яққол намоён бўлмоқда,—дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили М. Нуруллаев.—Барча маҳаллалар, Мурувват ва Саховат уйларида истиқомат қилаётган беморлар, ногирон ва кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга совға-салом улашиш ниятидаги юртдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий суҳбатларда, ифторлик дастурхонларида, кечки ибодатлар чоғида бунга алоҳида эътибор қаратилиб, оиладаги маънавий муҳит, фарзандларнинг ота-она олдидаги бурчи ва ўз навбатида, ота-онанинг ўғил-қизларига ғамхўрлиги, юртимиздаги тинчликнинг қадр-қиммати, ҳудуд ободлиги ҳақида сўз юритилмоқда.

Ифторлик тадбирида Ўзбе¬кис¬тон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Раматов ҳамда вилоят ҳокими Ў. Барноев иштирок этди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 50, 17.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.