Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Маслаҳатчиларнинг маҳорат кўриги

Суратда: танлов ғо¬либлари. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Мамлакатимизда маҳалла инс¬титутининг нуфузини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида ушбу ноёб тузилманинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ниҳоятда ортиб бораётир.

Хусусан, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар лавозимида бой ҳаётий тажрибага эга бўлган, аҳоли, биринчи навбатда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ибратли миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни ривожлантириш масалаларида ижобий таъсир ўтказа оладиган обрўли ҳамда фаол хотин-қизларнинг ишлаётганликлари ўз самарасини бермоқда.

—Бугунги кунда вилоятимизда 462 нафар диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар фаолият кўрсатмоқда,— дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бош мутахассиси Каромат Мақсудова.— Ўтган давр мобайнида улар томонидан ёшлар тарбияси, ибратли миллий анъаналар ва урф-одатларни сақлаш ҳамда ривожлантириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ҳар бир оилага кириб бориб, одамлар кўнглига йўл топиш, уларнинг дарду ташвишига шерик бўлиб, кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам бериш каби ¬вазифаларни амалга оширишда халқимиз ишончига сазовор бўлиб келишмоқда.

Қайд этиш лозимки, айни пайт¬да маслаҳатчилар томонидан амалга оширилаётган бу каби кенг қамровли ишларни ўрганиш, илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ҳар йили "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" республика кўрик-танловини ўтказиш яхши анъанага айланган.

Жорий йил кўрик-танлов низомига мувофиқ, вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида 20 апрелдан 10 майга қадар беллашувнинг туман босқичлари икки турда ўтказилди. Биринчи тур — маҳаллалараро босқичида 442 нафар, иккинчи тур — туман, шаҳар босқичида 94 нафар маслаҳатчи иштирок этди ва улар орасидан энг зукко ва фаол 13 нафари вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

14 май куни вилоят мусиқали драма театрида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят ташкилий қўмитаси аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бош¬қариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши комиссияси аъзолари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари, маҳаллалар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Жамол Носиров кириш сўзи билан очди ва иштирокчиларни табриклади.

Танловда иштирок¬чилар учта шарт бўйича беллашдилар. Даст¬лаб мас¬лаҳатчилар қонун ҳужжатларида белгиланган та-лаблар асосида ўзлари фаолият юритаётган фуқаролар йиғинида амалга оширилган ишларга тўх¬талдилар.

Иккинчи—савол-жавоб шартида эса маслаҳатчиларнинг билим савияси, дунёқараши, фикрлаш қобилияти, мулоҳаза юритиши, соҳага оид қонун ҳужжатлари борасидаги билимлари синовдан ўтказилди. Учинчи шартда нотиқлик маҳорати намойиш этилди.

Нуфузли ҳайъат аъзолари хулосасига кўра, Вобкент туманидаги "Сариосиё" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Меҳ-рия Мирзаева 1-ўринга лойиқ топилди. Жондор туманидаги "Довуд" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Шоҳсанам Жумаева ҳамда Когон тумани, "Мустақиллик" МФЙ маслаҳатчиси Маъ¬рифат Отабоевалар эса тегишли тарзда 2- ва 3-ўринларни эгаллашди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 50, 17.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.