Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Президент ташрифи шарофати

2017-2018 йиллар вилоятимизни комплекс ривожлантиришда юксалиш даври бўлади

Маълумки, 2017 йилнинг 20 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги 24-сонли қарор қабул қилиниб, уни рўёбга чиқариш бўйича ишлар бошлаб юборилган эди.

Аммо республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10-11 март кунлари вилоятимизга қилган ташрифи чоғида ¬воҳада амалга оширилаётган иж¬тимоий-иқтисодий ислоҳотлар, бун¬ёдкорлик ишларини кўздан кечириб, вилоят, шаҳар ва туманлар раҳбарлари, тадбиркорлар, инвесторлар, мутахассислар билан мулоқот қилиб, танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган фаоллар йиғилишидан сўнг ушбу дастурни қайта кўриб чиқиш таклифини киритди. Юртбошимиз тайёрланадиган янги дастурда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили " Давлат дастуридаги мақсад-вазифалар ўз ифодасини топиши зарурлигини таъкидлади.

Мазкур ҳужжат вилоят ҳокимлиги, республика вазирликлари ва давлат қўмиталари, бошқа мутасадди ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари, мутахассислар ва экспертлар иштирокида давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган таклифлар ҳисобга олинган ҳолда янгидан тайёрланди. Ва ниҳоят ¬республика Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 15 майда воҳамизнинг табиий хомашё, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, ҳудудларнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари барқарорлигини таъминлаш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини жадал ривожлантириш орқали туманлар бюджетларининг даромадлар базасини кенгайтириш, субвенция даражасини пасайтириш ҳамда аҳолининг бандлиги, ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш мақсадида "2017-2018 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги 237-сонли қарорини қабул қилди. Ушбу дастур вилоятимизда мисли кўрилмаган тараққиёт, бунёдкорликлар, воҳа аҳлининг манфаатларини янада тўлароқ таъминлаш борасидаги улкан ишларга старт берди.

Ҳар қандай тараққиётнинг асоси—меҳнат. Шунинг учун ҳам мазкур дастурнинг аввалида вилоятни комплекс ривожлантиришнинг асосий мақсадли параметрлари белгиланди. Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот жорий йилнинг 1 январида 10 триллион 924,4 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, воҳа меҳнат аҳлининг куч-ғайрати билан бу кўрсаткич 2019 йилнинг бошида 15 триллион 877,4 миллиард сўмга етказилиши, ёхуд ўсиш суръати 118,3 фоизни ташкил этиши даркор. Шу давр мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш суръатини 130,0 фоизга, хизматлар кўрсатишни 131,9 фоизга, чакана савдо айланмасини 159,6 фоизга етказиш мақсади қўйилди. Бугунги кунда иқтисодиётимизда етакчи ¬кучга айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 2019 йилнинг 1 январи ҳолатида 69,0 фоизни ташкил этиши керак.

2017-2018 йилларда вилоятда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш, экин майдонлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш, йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникациялари ¬тизимини янада ривожлантириш, ижтимоий соҳа инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича 7276 та лойиҳа амалга оширилиб, бу мақсадларда 5 триллион 31399 миллион сўм ва 183,8 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияни ўз¬лаштириш ҳамда 42087 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилмоқда.

Албатта, вилоят тарихида ҳозиргача бирор марта ана шундай катта кўламдаги ишларнинг бажарилмагани сабабли бу комплекс ривожланиш дастурини рўёбга чиқариш осон бўлмайди. Аммо бу марраларни эгаллаш—янги замон талаби, "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" деган олижаноб ғоянинг талаби, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро аҳлининг меҳнатсеварлиги, куч ва имконияти, билими ва сало¬ҳияти, қатъий иродаси, интилиши, азму шижоатига билдирган ишончидир. Шундай экан халқ хўжалигининг барча соҳалари раҳбарлари, ҳар бир киши ўз олдига қўйилган вазифани аъло даражада адо этиши учун фидокорона меҳнати билан қийинчиликларни енгиши, тинимсиз изланиши ва ташаббус кўрсатиб фаолият юритиши даркор.

Ўз навбатида биз, "Бухоронома" газетаси журналист¬лари ана шу улкан мақсадлар кўзланган 2017-2018 йилларда вилоятни комплекс ривожлантириш дастурининг қандай бажарилаётганини изчил тарз¬да ёритиб борамиз. Ўзбе¬кистон мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан эълон қилинадиган саҳифаларимизда ушбу дастурда шаҳар ва туманларни, иқтисодиёт тармоқларини тараққий эттириш бўйича белгиланган бунёдкорлик режалари ва улар рўёбини жонли мисоллар, лавҳа ва репортажлар воситасида акс эттириб, илғорларни шарафлаб, янги зафарларга эришишда меҳнат аҳлига қўл-қанот бўламиз.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 49, 14.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.