Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Қоракўл туманида ислоҳотлар қандай бормоқда?

Бу масала мамлакат парламенти вакиллари—депутатлар ва сенаторлар томонидан ўрганилиб, муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари ўн кун давомида Қоракўл туманида ислоҳотлар бориши, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи билан танишдилар.

Халқ билан мулоқот асносидаги учрашувлар якунлари халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида давлат ташкилотлари, фуқароларнинг ¬ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ў.Холов,вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев, туман ҳокими Ҳ.Ғойиров сўзга чиқди.

Туманда амалга оши¬рилаётган ислоҳотлар са¬марасида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлан¬тириш борасида муайян ютуқларга эришилмоқда.

Аммо шунинг баробарида, деб таъкидланди сессияда, ҳали ҳудудда ечимини кутаётган муаммолар анчагина. Туманда ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар етарли эмас. Қу¬йидаги мисоллар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Кичик бизнес субъектларининг қарийб 7 фоизи фаолият кўрсатмаяпти. Жойларда айрим ҳолларда банк кредитлари ажратилиши масаласида эътиборсизлик қайд этилмоқда. Масалан, жорий йил январь ойида Халқ банки туман бўлимига фуқаро Ш.Ашуров томонидан ¬чорвачилик билан шуғулланиш мақ¬садида 9 фоизлик кредит олиш бўйича қилинган ¬мурожаат ҳозирга қадар ҳал этилмай ¬келинган. Коллеж битирувчилари учун тижорат ¬банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар сони ва суммаси тасдиқланган режалардан анча паст. Хусусан, Қоракўл тиббиёт коллежи битирувчилари томонидан тадбиркорликни бошлаш мақсадида кредит олиш учун "Агро¬банк"нинг туман бўлимига тақдим этилган 12 та лойиҳанинг бирортаси ҳам ҳозирга қадар кўриб чиқилмаган.

Томорқа ерларидан самарали фойдаланиш аҳоли ¬фаровонлигини оширишда муҳим омиллардан ҳисоб¬ланади. Ке¬йинги пайтларда бу борада сези¬ларли ўзгаришлар юз берди. Аҳоли ¬томорқаларида мева ва сабзавотлар етиштириш кўпа¬йиши ҳам бозорни сероб этаётир. Аммо баъзи ҳудудларда сув таъминотида ¬муаммолар учраяптики, бу деҳ¬қончилик маҳсулотлари етиштиришда қийинчиликларга олиб келмоқда.Жумладан, "Шакарбек" маҳалла ¬фуқаролар йиғини Чатқаш қишлоғида яшовчи ўнлаб оилалар томорқа ерларини етарли даражада суғора ол¬маяпти.Аҳоли туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идораларга 2014 йилдан буён ариқ қазиш учун рухсат сўраб мурожаат қилаётган бўлса-да, масала ечим топгани йўқ. Фақат бугина эмас. Дўкир ариғининг 5,2 километрлик қисмига бетон қоплама ётқизиш масаласини давлат дастурига киритиш чораларини кўриш зарур.Бу эса гидроиншоотнинг сув ўтказиш қувватини оширади ва "Камолот" МФЙнинг Янгиер ва Камолот қишлоқлари ҳудудидаги фермер хўжа¬ликларидаги 380 гектар экинзорлар ва юзлаб аҳоли хонадонлари томорқаларини суғоришда қулайлик туғдиради, деб таъкидланди сессияда.

Йиғилишда ижтимоий масалалар чуқур таҳлил этилди. Туман халқ таълими муассасаларида таълим сифати ва самарадорлиги ошиб бораётган бўлса-да, тизимда муаммолар етарлича. Айниқса, мактабгача таълим муассасалари фаолиятида жиддий нуқсонлар бор. Уларнинг 16 таси реконструкция ва мукаммал таъмирланишга муҳтож.Яна бир муаммо. Тумандаги мактабгача ёшдаги 9117 нафар боланинг атиги 17 фоизи мактабгача таълим муассасаларига жалб этилган.

Соғлиқни сақлаш тизими ҳам муаммолардан холи эмас. Бу кадрлар масаласига ҳам тааллуқли. Ҳозирги кунда туманда ҳар ўн минг аҳолига ўртача 13,4 нафардан врач тўғри келмоқда. Бу вилоят кўрсаткичидан икки баравардан ҳам камдир. Олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини таклиф этиш ва уларга қулай шароитлар яратиб бериш масаланинг ягона ечимидир. Туман тиббиёт бирлашмасининг дори воситалари билан таъминланганлик даражаси 38 фоиз атрофида. Бирлашма таркибидаги тез ёрдам бўлими моддий-техника базаси мустаҳкамланиши зарур. Бу айрим оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларига ҳам тааллуқли.

—Биз жойларда бўлганимизда, аҳоли вакиллари ҳу¬дуддаги автомобиль йўлларининг носозлигидан шикоят қилди,—дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Собиров.—Бунга ўзимиз ҳам ишонч ҳосил қилдик. Маълум бўлдики, жами 128 километр узунликдаги маҳаллий аҳамиятга молик йўлларнинг 72 километри таъмирталаб. Муаммо ечими бўйича мутасаддилар атрофлича муҳокама қилишди. Ишни жойидан силжитиш кўп омилларга боғлиқ. Улардан бири туман йўл ташкилоти тасарруфидаги 1983 йилда барпо этилган ва бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган асфальт заводини янгидан қуриш билан боғлиқ.

Сессияда аҳолига савдо ва транспорт хизмати кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, туман марказидаги маданият ва истироҳат боғи фаолиятини тубдан яхшилаш, коммунал тўловлар бўйича қарздорликларни бартараф этиш, маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда шу каби долзарб масалалар ҳам ишчанлик ва амалий ¬танқид ¬руҳида муҳокама қилинди. Албатта, деб таъкидланди йиғилишда, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ муам-молар ечими кўп жиҳатдан халқ депу¬татлари туман Кенгаши депутатларидан янада фаоллик, Кенгаш доимий комиссияларидан самарали фаолият кўр¬сатишни, маҳаллий ҳокимлик ҳамда барча даражадаги раҳбарлардан эса ташаббускорлик ва масъулиятни талаб этади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 49, 14.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.