Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Яшил чироқ" мусобақаси

Республика босқичига йўлланма

Суратда: мусобақа ғолибларини тақдирлаш жараёнидан лавҳа.

Республика Ички ишлар, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, "Камолот" ЁИҲ, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Соғлом авлод учун" ¬халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида "Яшил чироқ" мусобақаси анъанавий тарз¬да ўтказиб келинмоқда. Ўсиб келаётган ўғил-қизларга кўча ҳаракати қоидаларини ўргатиш, йўлда ҳаракатланиш маданиятини қарор топтириш, қолаверса, ёш болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида ташкил қилиб келинаётган ушбу мусобақанинг вилоят босқичи яқинда Бухородаги "Баркамол авлод" болалар марказида бўлиб ўтди. Унда барча шаҳар ва туманлар ўрта умумтаълим мактабларидан 13 та жамоа ¬иштирок этди. Қатнашчилар сафда юриш, пиёдалар йўлакларида, шунинг¬дек, велосипедда ҳаракатланиш тартиб-қоидалари, йўл белгилари, техник ижодиёт ва макет ясаш, жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш каби шартлар бўйича ўз тайёргарликларини намойиш қилдилар.

—Муросасиз беллашувда ғолибни аниқлаш жуда қийин кечди,—дейди ҳакамлар ҳайъати раиси, вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, майор Жамшид Умедов.—Сабаби ўқувчилар пухта тайёргарлик кўришган. Рақибларидан сезиларли ¬устунликка эришган Ғиждувон тумани, 28-ўрта умумтаълим мактабининг "Чорраҳа" ҳамда Бухоро тумани, 5-ўрта умумтаълим мактабининг "Яшил чироқ" жамоалари тегишли равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгалладилар. Мутлақ ғолиб деб топилган Вобкент тумани, 32-ўрта умумтаълим макта¬бининг "Сергаклар" жамоаси эса мусобақанинг Тошкент шаҳрида якунланадиган финал ¬босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.

Якунда мусобақа ғолиб ва иштирокчилари фахрий ёрлиқлар ҳамда вилоят Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 48, 10.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.