Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"101" хизмати хабар қилади

Дам олиш мавсуми хатарсиз ўтсин

Яқинда Когон тумани, "Сор¬ғун" ҚФЙда жойлашган "Гулхан" болалар ёзги дам олиш оромгоҳида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қандай риоя қилинаётгани ўрганилди.

Сўнгги йилларда оромгоҳ ошхонасида газ баллони воситасида суюлтирилган ёнил¬ғидан фойдаланиб келинмоқда. Табиийки, ёғоч-тахтали ётоқхона павильонлари учун бу жуда хавфли. Оромгоҳда бирламчи ўт ўчириш бурчакларини зарур асбоб-анжомлари билан шай қилиш, ётоқхона биноларида фавқулодда ҳо¬латдан дарак берувчи ¬тезкор сигнал мосламаларини ўрнатиш, ҳудуддаги электр тар¬моғини қайта таъмирлаш, телефон алоқа воситаси, тунги ёритиш тизими ҳамда тасодифий ҳолларда мажбурий қутқарув чизмалари билан таъминлаш, заҳира сув ҳовузларни тахт қилиб қўйиш каби ¬ишларда сусткашликка йўл қўйилмоқда. Қолаверса, болажонлар ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар ўртасида ёнғин ҳамда техника хавфсизлигига оид йўриқномалар ўтказиш бугунги куннинг муҳим вазифасидир.

Умуман, юқоридаги тартиб-мезонлар барча болалар оромгоҳлари учун шарт ва зарур. Зеро, бу талаблар жажжи ўғил-қизларимизнинг ёзни соз ўтказишлари гарови эканлигини унутмайлик.

Ўлмас ВОҲИДОВ, вилоят ИИБ ЁХБ 5-ҳар¬бийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми ¬инспектори.

:: орқага № 48, 10.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.