Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" шиори остида тар¬ғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирлар жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари вилоятимизда ўтказилиши режалаштирилган.

6 июнь куни тарғибот тадбирлари олдидан вилоят ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

—Тадбир доирасида таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ҳарбийлар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари ҳамда "Ниҳол" мукофоти совриндорларидан иборат 80 нафардан ортиқ тарғиботчилар гуруҳи халқ билан юзма-юз мулоқот қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, оддий инсонлар ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар хусусида яқиндан суҳбат қуришади,—дейди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Йўлдош Генжаев. — Тарғибот тадбирлари чоғида учрашувлар, давра суҳбатлари, концерт-томоша, спорт мусобақалари, ёшларнинг ҳарбий қисмларга ташрифи, аҳоли ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмига хайрия тадбирлари ташкил этиш режалаштирилган.

Қайд этиш лозимки, тадбир доирасида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб хал¬қимиз билан бирга қурамиз" китобида илгари сурилган ғояларни одамларга ишонарли ҳаётий мисоллар асосида, содда ва самимий усулда кенгроқ етказиб бериш мақсад қилинган.

—Бу каби тарғибот тадбирлари аҳоли, айниқса, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга хизмат қилади, — деди анжуманда сўз олган тарғибот гуруҳи аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева. — Тадбирлар давомида биз — санъаткорлар халқ билан яқиндан мулоқотда бўламиз. Зеро, аҳоли орзу-умидлари, эҳтиёжу истаклари самимий учрашув ва юзма-юз суҳбатларда намоён бўлади.

Матбуот анжуманида ана шулар ҳақида сўз борар экан, бу борада журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 46, 07.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.