Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Қарор ва ижро

Ҳайдовчилар, янгиликдан хабардормисиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 2 мартда қабул қилинган "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ юртимизда жорий йил 1 октябридан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ва автомото¬транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғ¬рисидаги гувоҳноманинг янги намунасини бериш йўлга қўйилади.

—Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси 1968 йил 8 ноябрда қабул қилинган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенцияси тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда ¬автомототранспорт воситаси рўй-хатдан ўтказилганлиги тўғ¬рисидаги гувоҳномаларни рўй¬хатдан ўтказиш ва уларни ҳисобга олиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш мақсадида тайёр¬ланган. Ҳужжат махсус ҳимоя қат¬ламларига эга. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида Конвенцияда белгиланган мажбурий маълумотлар лотин алифбосида, ўзбек тилида ёзилади, у пластикдан тайёрланади. Гувоҳнома ўлчами 54х86 миллиметрдан иборат. Унда Ўзбекистон Республикаси номи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилади.

Қарорда амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддати белгиланган. Ҳар бир ҳайдовчилик гувоҳномаси шу йил 1 октябридан бошлаб 2018 йилнинг 31 декабригача эскисини янгисига, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, фуқаро аризасига биноан ихтиёрий равишда алмаштириб берилади.

Автомашина эгалари ва ҳайдовчиларга шуни эслатиб ўтиш лозимки, 2019 йил 1 январдан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар эскиларининг барчаси берилган санасидан қатъи назар, мажбурий равишда алмаштирилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасида А, В, С, Д ва Е тоифалари акс эттирилганди. Янгисида бунга бироз ўзгартириш киритилди, яъни А, В, С, Д, ВЕ, СЕ ва ДЕ тоифалари акс этади. А—мототранспорт воситаларини, В—А тоифага кирмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган, ҳайдовчиникидан ташқари ўриндиғи 8 тадан ошмайдиган автомобилларни, С-Д тоифага кирмайдиган, 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини, Д—йўловчи ташишга мўл¬жалланган, ҳайдовчиникидан ташқари ўриндиғи 8 тадан ортиқ автомобилларни ҳамда Е—тиркамали транспорт воситаларини бошқариш учун 10 йил муддатга берилади. Яна шуниси эътиборлики, янги ҳужжат 1 октябрдан бошлаб ҳай¬довчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганларга бир йўла берилади. Шунингдек, авто¬транс¬порт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳам янгиланади. У ҳам ўлчами 54х86 миллиметр бўлган пластикдан тайёрланади.

Эски нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда талонини алмаштириш учун ҳайдовчи ўқув ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги имтиҳон варақасини, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини, тиббий кўрик маълумотномасини, тўлов чиптасини, транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномасини ёки ишончномани ҳамда шахсий паспортини, ўзи ҳайдовчи бўлиб ишлаётган корхона ёки ташкилотдан маълумотнома тақдим этиши лозим. Гувоҳноманинг олд томонида "Автомото-транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғ¬рисида гувоҳнома" ёзуви ўзбек, рус ва ¬инглиз тилларида битилади. Байроғимиз тасвири, "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари, автомототранспорт воситасининг давлат рақам белгиси, ишлаб чиқарилган йили, автомото¬транспорт воситаси рўй¬хатдан ўтказилганлиги тўғ¬рисида гувоҳнома берилган сана, автомото-транспорт воситаси эгаси тўғрисидаги маълумотлар аниқ ифодаланади. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғ¬рисидаги гувоҳнома орқасида улов русуми, модели, тури, кузов-шоссе рақами, тўла вазни, юксиз вазни, двигатель тоифаси ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, барча ўринлар сони, алоҳида белгилари мажбурий тартибда кўрсатилади.

Умуман, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янгисига алмаштириш ишлари 2017-2020 йиллар мобайнида амалга оширилади. Ҳайдовчи автомото¬транспортни мажбурий техник кўрикдан ўтказишга тақдим этганида эскиси янгисига алмаштирилади. Эски намунадаги гувоҳномалар ҳам 2021 йил 1 январидан бошлаб ҳа¬қиқий эмас деб ҳисобланади. Пластик гувоҳномаларда автомототранспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилганлигини акс эттирувчи белги қўйиладиган жой йўқ. Шу боис автомото¬транспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон ҳам жорий қилинди. Зеро, бу янгиликдан мақсад долзарб аҳамиятга эга бўлиб бораётган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фаолиятни янада такомиллаштириш, ҳайдовчи ва пиёдаларга янада қулай шарт-шароит ҳозирлашдир.

Жамшид УМЕДОВ, вилоят ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиб билан ишлаш ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими катта инспектори, майор.

:: орқага № 46, 07.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.