Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ҳокимлик соати йиғилиши

Жорий йил 5 июнь куни вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган йиғилишни вилоят ҳокими Ў. Барноев бошқариб борди.

Дастлаб иштирокчилар кадрлар таркибидаги ўзгаришлар билан таништирилди. Жаббаров Нуриддин Муҳиддинович — вилоят ҳокимининг ёрдамчиси, Жўраев Шермат Исроилович — вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибият мудири, Ғайбуллаев Муқим Сайфуллаевич — вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибият мудири лавозимига тайинланган.

Ҳокимлик соати йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат томонидан май ойининг иккинчи ярмида қабул қилинган фармонлар, қарорлар ва фармойишларнинг мазмун-мо¬ҳияти ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ва 2017 йил 24 майдаги "Ўзбе¬кистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори меҳнат муносабатларини тартибга солиш, аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш, кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ўз вақтида тўланиши мониторингини амалга оширишда янги даврни бошлаб берди.

Фармонга асосан республика Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига айлантирилди ҳамда ушбу тузилма ҳузурида Жамоат ишлари жам¬ғармаси ташкил этилмоқда. Мазкур жамғарманинг асосий вазифалари этиб, вақтинча банд бўлмаган аҳолини йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмасини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишда, шаҳар ва туманларни ободонлаштиришда, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирокларини молиялаштириш белгиланган.

"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғ¬рисида"ги қарорда эса вазирликнинг янги такомиллашган ташкилий тузилмаси, вазирлик марказий аппарати, вилоят банд¬лик бош бошқармаси, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг тузилмалари тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан меҳнат ресурслари кўп бўлган туманларда банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини амалга оширадиган таянч коллежларининг рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатдан ўрин олган Бухоро вилоятидаги Олот туман қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи (тикувчилик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш) ва Ромитан туман саноат касб-ҳунар коллежи (пайвандлаш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик, электр таъминоти) банд бўлмаган аҳолини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш талабларидан келиб чиққан ҳолда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва йўналишлар бўйича ўқитади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ва 2017 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори эса коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, шартнома мажбуриятларини бажармаётган истеъмолчиларга нисбатан таъсирчан чораларни кўриш, ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш назарда тутилади. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти фаолияти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

Ушбу даврда қабул қилинган вилоят ҳаётига оид муҳим ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 майдаги 312-сонли "2017-2019 йилларда Бухоро вилояти Олот туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қароридир.

Мазкур қарорга асосан 2017-2019 йилларда Олот тумани бўйича 665 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 533 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда 2435 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Вилоят раҳбари ушбу муҳим ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва сўзсиз таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма берди.

Шунингдек, ҳокимлик соатида кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йил январь-май ойлари якунлари ва 1-ярим йилликни муваффақиятли якунлаш,туманлар ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳоким, прокурор, ички ишлар ва давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳларнинг фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижросининг ҳолати, вилоятда 2017 йилда болалар спорти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ғўза вегетацияси даврида сувдан оқилона фойдаланиш, 2017 йил ҳосили учун ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик ва пилла топширишнинг бориши ҳамда ижро интизоми масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага № 46, 07.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.