Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Президентимиз ташрифи шарофати

"Bukhara cotton teхtile cluster" қандай корхона бўлади?

Жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, кенг кўламли бун¬ёдкорликлар ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 10-11 март кунлари республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев ¬вилоятимизда бўлган чоғида унинг эътиборига "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти томонидан 2017-2018 йилларда Бухоро вилоятида пахта толасини қайта ишлаш дастури лойиҳаси ҳавола этилди.

Айни чоғда Бухорода етиштирилаётган пахта толасининг 20,6 фоизи вилоят ҳудудида саноат усулида қайта ишланмоқда. Янги лойиҳа бўйича вилоятнинг 7 шаҳар ва туманида шу йўналишда 13 та йирик саноат корхонасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу вилоятда етиштирилаётган пахта толасининг 65 фоизини қайта ишлаш, 5 мингга яқин янги иш ўрнини ташкил этиш имконини беради.

Сафар чоғида Юртбошимиз вилоят марказида ташкил этилиши мўлжалланган, хорижий инвестициялар иштирокидаги "Bukhara cotton teхtile cluster" корхонаси лойиҳасига катта қизиқиш билдирар экан, мамлакатимизда етиштирилаётган пахтани тола ҳолида сотиш кам ¬даромад келтиришини, пахта толасини қайта ¬ишлаб, экспортбоп тайёр маҳсулот ишлаб ¬чиқаришни янада кенгайтириш зарурлигини ¬таъкидлади. 1000 кишининг бандлиги таъ¬минланиши кўзда тутилган янги корхона йилига 6,5 минг тонна ип-калава, 10 минг квадрат метр жинси мато ва 1,5 миллион дона тайёр тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида давлат ролини камайтириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, пахта хомашёсини етиштириш ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, шунингдек, аграр секторда меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақини ошириш мақсадини кўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ¬Мирзиёев 2017 йил 19 майда ПҚ-2978-сонли "Бухоро вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор қабул қилди.

Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермерлар кенгаши, Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ўзпахтасаноатэкспорт"ХК, "Ўзбек¬енгилсаноат" АЖ, "Раraglide Limited" (Буюк Британия) ва "Компания Петромаруз" МЧЖ (Россия Федерацияси)нинг тўғридан-тўғри хориж инвестиция-ларини жалб этиш ва тижорат банклари кредити ҳисобига пахта хом¬ашёсини етиштириш ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни қайта ишлаш ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни белгилаган замонавий кластерни яратиш бўйича наму¬нали лойиҳани амалга оширувчи масъулияти ¬чекланган жамият шаклидаги "Bukhara cotton teхtile cluster" ("BCT cluster") хорижий корхонасини ташкил этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилди.

Президент қарорига асосан Бухоро вилоят ҳокимлигининг барпо этилаётган "BCT cluster" хорижий корхонасига пахта хомашёси ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш учун қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суғориладиган майдонларидан 8 минг гектар ер ажратиш ҳақидаги так¬лифи маъқулланди. Ташкил этилаётган "Bukhara cotton teхtile cluster" корхонаси таркибида пахта хомашёси ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш, пахта хомашёсини қайта ишлаш, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёр тўқимачилик ва тикувчилик буюмларини ишлаб чиқариш, сут-гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш (чорвачилик комплекси), сабзавот ва кўкатлар етиштириш (замонавий иссиқхона мажмуи), ғўзапояни ва чорвачилик комплексидаги маҳаллий ўғитни қайта ишлаш ҳамда табиий бўёқлар ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилади. 2017-2021 йиллар мобайнида амалга ошириладиган бу инвестиция лойиҳалари умумий қиймати 123,1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Президент қарорига биноан мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида "BCT cluster" хорижий корхонаси 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, чорва моллари ва экинлар, ветеринария препаратлари, хомашё ва материаллар, қурилиш материалларини вилоятга олиб киришда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви тўловлари бундан мустасно) озод қилингани лойиҳа ташаббускорлари учун катта имтиёз бўлиш баробарида янги корхона ва унинг таркибидаги ташкилотлар меҳнат аҳли манфаатларини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Хуллас, вилоятимизда пахта етиштиришдан тайёр тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб оладиган пахтачилик-тўқимачилик кластери—"Bukhara cotton teхtile cluster" корхонасининг ташкил этилиши 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш борасидаги ислоҳотларни давом эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга хорижий сармояларни фаол жалб қилиш юзасидан белгиланган вазифаларни бажаришга хизмат қилади.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 45, 03.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.