Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Давлат мулки отамерос бисот эмас

Маълумки, ижара муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида тартибга солинади. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, давлат мулкини ижарага бериш ишлари Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари томонидан амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 2016 йилда вилоят бўйича давлатга тегишли, умумий майдони 373 минг квадрат метрга тенг бўлган, жами 2142 та бино ва иншоотни ижарага бериш бўйича 4,8 миллиард сўмлик шартнома тузилган. Улардан келиб тушган маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетга, 40 фоизи белгиланган тартибда объектни сақловчи корхоналарга йўналтирилса, 10 фоизи эса марказимиз ҳисоб рақамида қолади.

Давлат мулкини ижарага олиб, унда фаолият кўрсатаётган, тадбиркорлик қилаётган субъект албатта фойда кўради. Лекин айрим ижарачилар борки, улар фойдаланилаётган мулк учун тўловларни амалга оширмай келишмоқда. Шарт¬нома шартларини бузган ана шундай юридик ва жисмоний шахслардан ўтган йили хўжалик суди орқали жами 87 миллион сўм маблағ ундириб олинди.

Ҳукуматнинг юқорида тилга олинган қарорига мувофиқ давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари улар тасарруфида бўлган, аммо фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни марказимизга ўз вақтида, ишончли тарзда тақдим этилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Афсуски, жойларда бу борада қонунбузилиш ҳолатларига ҳам йўл қўйилаётир. Айрим корхона ва ташкилотлар мурожаатимизга қарамай маълумотлар тақдим этишмагани устига, улар томонидан бўш турган давлат мулкларини марказни четлаб ўтган ҳолда икки томонлама яъни балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда давлат бюджетига зарар етказишаётгани мониторинг жараёнида аниқланди. Қарор талабларига зид иш тутган ана шундай 5 та давлат корхонасига тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, хўжалик суди орқали давлат бюджетига қўшимча 147 миллион сўм маблағ ундирилди.

Хулоса шуки, ижарага бериш бўйича белгиланган қоида ва тартибларга амал қилиш шарт. Акс ҳолда ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавоб беришга тўғри келади.

Жамшид ҲОЖИЕВ, вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонасининг ҳуқуқшуноси.

:: орқага № 45, 03.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.