Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*1 июнь—Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Унутилмас таассуротлар, миннатдор қалблар

Маълумки, ўзбекистонлик юз нафар ўғил-қиз Туркма¬нистон Республикасидаги "Аваза" миллий сайёҳлик зонасининг "Камалак" болалар кўнгилочар боғида ўн кун давомида дам олишди. Шулар сафида 23 нафар вилоятдошимиз ҳам бор. Бухоро халқаро аэропортида уларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши, халқ таълими бош¬қармаси, жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари, ота-оналар иштирок этишди.

Ўзаро суҳбат асносида ушбу истеъдодли ўқувчилар бизга болалар кўнгил- очар боғида ўзлари иштирок этган турли маданий-маърифий тадбирлар, музейлар ва тарихий жойлар бўйлаб экскурсиялар тўғрисида сўзлаб беришди.

— Бизда айниқса, муҳтарам Президентимиз Шавкат ¬Мирзиёев билан бўл¬ган учрашув олам-олам таассурот қолдирди, — дейди ўзини Шаҳина Мирова деб таништирган қиз. — ¬Юртбошимиз туркма¬нистонлик тенгдошларимиз билан дўст¬лик му-носабатларимиз ҳақида суҳбатлашдилар. Соғ¬лом¬лаш¬тириш марказидаги шарт-шароитларга қизиқдилар. Биз, болаларга сов-ғалар улашдилар. Бу учрашув ёдимизда бир умр сақланиб қолади.

Унутилмас таассуротлар билан қайтган ёшларнинг бари қўш¬ни мамлакатда дўст¬лар орттиришгани, мароқли дам олишгани, туркманистонликларга миллий санъатимиз, маданиятимиз намуналарини намо¬йиш қилишгани, бунда эса давлатимизнинг бевосита ғамхўрлиги, тинчликпарвар ва инсонпарвар сиёсати муҳим омил бўл¬ганини таъкидлашди. Бундай миннатдорлик ҳиссию изҳорини мурғак қалб эгалари ҳамда уларнинг ота-оналари кўзию сўзида англаш, тинглаш мумкин эди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 31, 31.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.