Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ҳар бир битирувчи — эътиборда

2017-2021 йилларда Ўз¬бекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта ¬устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-гиясида нав¬қирон авлодни жисмонан соғлом, интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаё¬тий позицияга эга, Ватанга содиқ қилиб тарбиялаш баробарида мамлакатимизда замонавий меҳнат бозорини ривожлантириш, янги иш жойларини барпо қилиш, ёш мутахассислар банд¬лигини таъминлаш, кадрлар тайёрлашнинг замонавий воситаларини татбиқ этиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур", деган сўзлари эртамиз эгаларига бўлган юксак эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Вилоятимизда замонавий жиҳоз ва технологиялар билан таъминланган 80 та касб-ҳунар коллежи мавжуд. Мазкур таълим муассасаларини жорий йилда 26166 нафар ўқувчи тугатади. Айни пайтда уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Касбга йўналтирилган таълимни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган малакали кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилмоқда.

— Вилоятимиздаги барча шаҳар ва туманларда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, уларнинг ота-оналари ва иш берувчи ташкилот-корхоналар вакиллари билан учрашувлар ҳамда меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда,—дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Ҳ. Қобилов.—Ушбу тадбирларда бир қатор ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ёшларни кафолатланган иш билан таъминлаш таклифи билан чиқаяпти.

Айтиш жоизки, жорий йил бошида вилоят ҳокимлиги билан биргаликда коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Касб-ҳунар коллежлари дастлабки ўтказилган сўровномалар натижаси бўйича битирувчилар бандлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Унга кўра 21733 нафар битирувчи ишга жойлашади. 3718 нафар битирувчи олий ўқув юртларига кириш истагини билдирган, 1429 нафар битирувчи эса (чорвачилик, тикувчилик, паррандачилик, хизмат кўрсатиш, иссиқхона, асаларичилик, балиқчилик, қуёнчилик ва ҳоказо) йўналишлар бўйича тадбиркорлик қилиш истагида бизнес режаларини тайёрлашмоқда.

Касб-ҳунар коллежларида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида битирувчилар иш берувчилар билан бевосита мулоқотда бўлмоқда. Дипломолди амалиётини ўташ ҳамда ишга жойлашиш мақсадида жорий йилда 108 йўналиш бўйича битирувчилар билан тўрт томонлама шартнома имзоланди.

Битирувчилар жорий йил 1 августига қадар ишга кириб, иш ҳақи олиши ва шу асосда унинг СТИР (ИНН) ва ЖБПҲВ (ИНПС)га тушумлар тушишини кузатиб борилишини ¬вилоятда тизимли ташкил қилиш мақсадида ҳам бугунги кунда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда Халқ банки вилоят бўлими билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айни чоғда 26166 нафар битирувчидан 17126 нафари (65,4 фоизи)га СТИР (ИНН) рақамлари, 15358 нафари (58,6 фоизи)га ЖБПҲВ (ИНПС) дафтарчалари очилди.

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши, баркамол авлодга эътибор ва ғамхўрлик натижасида ҳаётда муносиб ўрнини топаётган йигит ва қизлар хоҳ меҳнат жамоаларида, хоҳ тадбиркорлар сафида бўлсин, жамиятимиз тараққиётига ҳисса қўшмоқ нияти билан меҳнат қилишга тайёрдирлар.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 42, 24.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.