Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Камчиликлар таҳлил этилиб, амалий тавсияар берилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фао¬лиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари вилоят Кенгаши ишчи гуруҳининг Вобкент туманида сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир халқ депутатлари вилоят Кенгаши, вилоят ҳокимлиги, Фуқаролик жамияти шакл¬ланишини мониторинг қилиш -мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Йиғилишни Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари Т. Баҳронов олиб борди.

Тадбирда дастлаб халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг доимий комиссияларида иш юритиш, ижро интизомини таъминлаш ҳолатини ўрганиш натижалари ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Таъкидландики, халқ депутатлари ма¬ҳаллий Кенгашларида иш юритишнинг аҳволини яхшилаш ва тартиб-интизомни ўрнатиш долзарб масала ҳисобланади.Бу борада республика Олий Мажлиси Сенати томонидан ҳар қайси ҳудуддан биттадан, жумладан, вилоятимиздан Вобкент тумани намунали туман сифатида танлаб олинди. Мазкур ҳудудда иш анча яхши йўлга қўйилган.

Афсуски, ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, қатор жойларда иш юритиш ва тартиб-интизом талаб даражасида эмас.

Масалан, халқ депутатлари Кенгаши Регламентининг 20-моддасига зид равишда Пешкў, Ромитан, Қоракўл, Олот, Қоровулбозор, Ғиждувон туманлари ва Бухоро шаҳар Кенгашларида бўлиб ўтган аксарият сессиялар баённомалари ҳалигача сессия раиси ва котиби томонидан им¬золанмаган. Жондор, Когон, ¬Шофиркон туманлари ва Когон шаҳар Кенгашларида баъзи сессия¬лар баённомалари тегишли мутасаддилар томонидан тўлиқ имзоланмаган ҳолда йиғма жилдда сақланмоқда.

Йиғилишда халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашларининг иш режаларини Олий Мажлис Сенати томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар ҳамда ҳар қайси ҳудуднинг ўзига хос ижтимоий -иқтисодий шароитидан келиб чиқиб шакллантириш, жумладан, Президент фармон ва қарорлари ижроси устидан ¬депутатлик назоратини ўрнатиш билан боғлиқ аниқ масалаларни белгилаш, Кенгаш Регла¬менти ва депутатлик одоби ¬масалалари доимий комиссиялари раислари ва ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Э. ҲУСЕНОВ.

:: орқага № 42, 24.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.