Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Фуқаролик паспортлари топширилди

Вилоят ҳокимлигида мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги "Ўз¬бекистон Республикаси ¬фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида"ги Фармони асосида вилоятдошларимизнинг бир гуруҳига фуқаролик бериш тўғрисидаги му-рожаатлари асосида паспорт топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Маросимни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ў.Барноев бошқарди.

Ушбу фармонга биноан юртимизда истиқомат қилувчи кўплаб инсонлар қатори 10 нафар вилоятимиз вакиллари ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси номига сазовор бўлдилар.

—Муҳтарам Президентимиз томонидан инсон ҳуқуқ ва эркин¬ликларини таъминлаш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган,—деди вилоят ҳокими Ўктам Барноев тадбир аввалида.—Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида"ги Фармони эса бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилганлигининг амалий ифодасидир. Мамлакат тарихидаги ўзига хос янгилик, тарихий ҳужжат ҳисобланган ушбу фармон Ўзбе¬кистон фуқаролигини олиш истагида бўл¬ган юртдошларимизнинг азалий орзуларини рўёбга чиқарди. Бу нафақат уларнинг ўзлари, балки оила аъзоларига ҳам чексиз қувонч бахш этди. Негаки, бугун фуқаролик бахтига эришган ватандошларимиз юракларидаги бир кемтик тўлдирилди. Энди улар юртимиздаги барча фуқаролар сингари тенг ҳуқуққа эга бўлишди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари Ўзбекистон фуқароси деган номга сазовор бўлганларни қутлаб, жонажон мамлакатимиз шуҳрати ва қудратини ошириш, халқ фаровонлигини яхшилаш йўлидаги ишларида муваффақиятлар тилади ва уларга паспортларини тантанали равишда топширди.

—Бугун мен бениҳоя бах¬тиёрман,—дейди тадбир иштирокчиларидан бири, "Кўҳна-замин машъали" МЧЖ кинорежиссёри Али Чориев.—Йигирма икки йил юрагимда "мамлакатимиз фуқаролигини олармиканман" деган ҳадик пинҳон эди. Тўғри, ўтган йиллар давомида ўзимни ҳеч кимдан кам ҳис этганим йўқ. Юртимиздаги барча фуқаролар сингари тенг ҳуқуқли ҳаёт кечирдим. Лекин жаҳон киноси билан ҳамкорлигим яхши ривожланмаётганди. Эндиликда республикамиз, қолаверса, вилоятимизнинг машҳур актёрларини жаҳон ¬эк¬ранларида намойиш этиладиган яхши фильмларни яратишга жалб этаман, деб ваъда бераман.

—Шундай унутилмас кунда ҳаяжонимни яшира олмаяпман,—дейди тадбир иштирокчиларидан яна бири, якка тартибдаги тадбиркор Гулноз Саламатина.—Бунинг учун муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман ҳамда Ўзбекистонга содиқ фуқаро бўлиб, юрт равнақини таъминлаш йўлида бор кучим ва имкониятимни сарфлайман.

З.КОМИЛОВ.

:: орқага № 41, 20.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.