Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Сессия муҳокамасида — жиноятчиликка қарши кураш ва профилактика тадбирлари

Халқ депутатлари Когон туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қи¬лиш органлари раҳбарлари ҳам¬да ОАВ ходимлари иштирок этди. Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи аъзолари қатнашдилар.

Дастлаб туман ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятини ўрганиш якунлари тўғрисидаги масала му¬ҳокама қилинди. Бу масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, вилоят ҳудудий комиссияси раиси Зафар Тоиров сўзга чиқди.

Қайд этилганидек, Сенат иш¬чи гуруҳи билан ҳудудий комиссия аъзолари биргаликда жорий йилнинг 15-18 май кунлари Когон ИИБнинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти, шунингдек, ИИБ, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорликнинг ҳолати ўрганилди. Ўрганиш ушбу йўналишда ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар ан¬чагина эканини кўрсатди.

Туман ички ишлар бўлими 21 та маҳаллага хизмат кўрсатади. Бунда ҳар бир профилактика инс¬пекторига ўртача 8311 нафар аҳоли тўғри келади. Ҳудудда ¬жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида 39 та жиноят содир этилган. Айниқса, босқинчилик, номусга тегиш, фирибгарлик жиноятлари ошгани аниқланган.

Бундан ташқари, туманда гуруҳ бўлиб жиноят қилиш амалиётининг ўтган йилга нисбатан кескин ошгани кузатилган. Ўтган уч ой давомида содир этилган жиноятларнинг 2 таси фош этилмагани, қидирувда бўлган 10 нафар шахснинг 3 нафаригина ушлангани бу борадаги ишларнинг талаб даражасида амалга оширилмаётганидан далолат беради.

Масала юзасидан Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи раҳбари Л.Маҳмудов, вилоят прокурори биринчи ўринбосари Д. Файзиев, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари В.Нарзиев, туман ИИБ бошлиғи А. Ҳайдаров ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Шунингдек, сессияда бош¬қа масалалар ҳам муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қи¬линди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Хидоятов иштирок этди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 41, 20.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.