Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Баркамол авлод тарбияси ва дин

Суратда: ўқув-семинардан лавҳа. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муасса¬саларининг "Дунё динлари ¬тарихи" ва "Диншунослик асос¬лари" фанлари ўқитувчилари учун ҳафталик малака ошириш ўқув-курси ўтказилди.

"Дунё динлари тарихи ва диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари" мавзуига бағишланган ушбу тадбир машғулотлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг раҳбар ҳамда профессор-ўқитувчилари, етакчи илмий ходимлари томонидан олиб борилди.

Ўқув-семинарда диннинг жаҳонда сиёсийлашув жараёнлари, дин ниқоби остидаги низолар, миссионерлик, диний тушунчаларнинг бузиб талқин қилиниши ва уларнинг салбий оқибатлари, мустақиллик йилларида миллий ва диний қадриятларнинг тикланиши, Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлашга оид қонунчилик ҳамда диний экстремизм, халқаро терроризмга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари мавзулардаги маърузалар тингланди.

—Бугунги кунда мамлакатимиз ташқарисидаги ёт буз¬ғунчи, экстремистик кучлар томонидан ёшларимиз онгини бузишга уринишлар кучая¬ётган шароитда навқирон авлодда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ғояга қарши ғоя билан қарши кураш муҳим аҳамиятга эга,— дейди тингловчилардан би¬ри, Пешкў туманидаги 9- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулзода Рамазонова. —Семинар давомида диний экс¬тремизм ва терроризмга қарши кураш борасида ёшлар билан ишлашнинг замонавий шакл ва усуллари бўйича олган билим ҳамда маълумотларимиз ўқувчиларнинг инсонийлик ва бағрикенглик каби қадриятларни ўзида мужассам этган ҳақиқий ислом моҳиятини англаб етишига, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қўл келади.

Малака ошириш курси якунида 582 нафар тингловчига амалий фаолиятда фойдаланишлари учун махсус ўқув адабиётлари, электрон кўринишдаги буклетлар, мавзулар бўйича тақдимот материаллари тарқатилиб, сертификатлар топширилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 41, 20.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.