Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*2017 йил—Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Аҳоли мурожаатлари—касаба уюшмалари назоратида

Ромитан тумани, "Тарнаут" МФЙда яшовчи Хуршида Ҳаққиева шу йил март ойида маҳалла раисига мурожаат билан чиқиб, турар жойини таъмирлашда ёрдам сў¬раган. Ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳомийлигида ижтимоий таъминотга муҳтож оила бош¬панаси эпақага келтирилди. Маҳаллий аҳо¬лининг қайта-қайта мурожаатларидан сўнг Чандир қишлоғида ниҳоятда таъмирталаб аҳволга келиб қолган ички йўлнинг 4 километр қисмига асфальт ётқизилди. Шу каби фуқаролар мурожаатларига дахлдор қатор масалалар яқинда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаат¬лари йи¬ли" талабларининг бажарилишида ¬жамоат ташкилотлари ¬ролини ку¬чай¬тириш" мавзуида ўтказилган йиғилишда батафсил ¬му¬ҳокама қилинди. Унда ¬"Ма¬ҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари, ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари, шунинг¬дек журналистлар иштирок этишди.

—Мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев томонидан жорий йил 14 январида ҳукумат мажлисида белгилаб берилган 2017 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифаларидан келиб чиқиб, Ромитан ва Қоровулбозор туманларидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли мурожаатлари ечими юзасидан мониторинг олиб борилди,—дейди унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерациясининг назорат-тафтиш комиссияси раиси ўринбосари Акмал Исхаков.—Халач, Урганжиён, Тошмачит, Тарнаут, Чўлқувар, Бўзачи каби аҳоли пунктларида эътирофга лойиқ ишлар қилинаётгани кишини қувонтиради, албатта. Аммо қишлоқ жойларида тез тиббий хизмат сифати, умумтаълим мактабларидаги шарт-шароит, электр ва табиий газ таъминоти, ички йўллар, тоза ичимлик суви, қолаверса, бандлик масалаларида эътирозлар етарлича. Шу боис бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари, улар таркибидаги комиссиялар фаолиятини тубдан яхшилаш зарур.

Бу каби мониторинг кузатувлари йил давомида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида олиб борилиши таъкидланди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 41, 20.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.