Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Билиб қўйган яхши

Сайру саёҳатда ҳам тартиб-қоида бор

Кунлар исиши билан юртимизнинг соя-салқин жойлари, қадимий шаҳарлари ва зиёратгоҳларга саёҳатга чиқувчилар оқими кескин ортади. Албатта, оилавий ёки ҳамкасблар билан ҳордиқ чиқариш мақсадида шаҳарлараро саёҳатга чиқишда энг муҳим омиллардан бири транспорт хизматидир. Аммо кейинги пайтда корхона-ташкилотлар жамоалари, ўқув муассасалари ўқувчилари ва болаларни ўзбошимчалик билан саёҳатга олиб чиқиш ҳоллари учрамоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, бу қатъий тақиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси мажлисининг 2000 йил 30 майдаги баёни 7.9-банди талабларига биноан корхона, ташкилот, муассаса ходимларининг, ўқув юрти ўқув¬чилари, маҳаллалар аҳолисининг дам олиш масканларига чиқишлари ва зиёратгоҳларга боришлари шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги йўл ҳаракати хавф¬сизлигини таъминлаш комиссияси томонидан рух¬сат этилганидан сўнг¬гина амалга оширилиши қатъий белгиланган.

Меҳнат жамоалари, ўқув¬чилар ёки болаларни саёҳатга ноқонуний равишда вилоят ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилган ҳар бир ҳолат бўйича айбдор ходимларга нисбатан қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилишини эслатиб ўтамиз.

Ж. ҚИЛИЧЕВ, Бухоро шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, подполковник.

:: орқага № 40, 17.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.