Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Вилоят Кенгаши сессияси

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари билан бирга вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Ў. Барноев олиб борди.

Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикасининг ¬Биринчи Президенти, Ўзбе¬кистон Қаҳрамони ¬Ислом ¬Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Бухоро шаҳридаги марказий кўчаларни бирлаштириб, Ислом ¬Каримов номини бериш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Унда депутатлар халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кен¬гашининг 2017 йил 9 фев¬ралдаги қарори билан тасдиқланган Бухоро шаҳридаги Аб¬дулхолиқ Ғиждувоний кўчаси ҳамда Ўзбекистон Мустақиллиги кўчасининг Пири¬даст¬гир кўчаси билан кесишмасигача бўлган ҳудуд номини Ислом Каримов кўчаси номига ўзгартириш тўғрисидаги таклифни бир овоздан маъ¬қул¬ла-дилар.

Кенгаш раиси Ў. Барноев ушбу масала муҳокамасида мустақил давлатимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз И. Каримов сиймосига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳар бир ўзбекистонлик фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидлаб, бу мақсадда у кишининг номи билан аталадиган кўча қиёфаси буткул янгиланиб, унинг атрофида замонавий турар-жойлар, универсал спорт мажмуаси ва бошқа кўркам бинолар барпо этилишини қайд этди.

Шундан сўнг, сессия кун тартибидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий мак¬роиқтисодий кўрсаткичлари ¬прогнози ва Давлат бюджети параметр¬лари тўғрисида"ги ПҚ-2699-сонли ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги "Бухоро вилоятининг 2016 йил бюджети кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида"ги 111/24-V сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Пешкў туманида маҳаллий бюджет даромадларини кескин кўпайтириш орқали субвенция улушини камайтириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида"ги масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С. Жўраеванинг ахбороти эшитилди.

Пешкў туманида субвенция улуши ўтган йилда 25,0 миллиард сўмни ташкил қилган. Туманда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш мақсадида 2017-2019 йилларда субвенция миқдорини камайтириш ва ундан чиқиш учун Дас¬тур қабул қилинган бўлиб, 2017 йил биринчи чорагида 15 та фаолият юритаётган корхона негизида қўшимча ишлаб чиқариш лойиҳаларини жорий этиш режалаштирилган ва ушбу ҳаракат амалга оширилмоқда.

Аммо ҳудудда тадбиркорлик билан шуғулланувчи аҳоли сони бош¬қа туманларга нисбатан бирмунча паст кўрсаткични қайд этмоқда. Боғимусо маҳалласи ҳудудида 27 та фермер, 2 та деҳқон хўжалиги, 38 та савдо, хизмат кўрсатиш субъектлари мавжуд. Бу ушбу ҳудуддаги жами хонадонларнинг атиги 8,4 фоизи тадбиркорлик билан шуғулланаётганлигини кўрсатмоқда.

Маърузада ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга оид қатор тавсиялар берилди. Хусусан аҳолини ушбу соҳага жалб этиш мақсадида ҳар бир қишлоқ марказида бизнес-инкубатор, тадбиркорликка ўқитиш курсларини очиш, барча зарурий инфратузилмага эга саноат зонасини ташкил этиш, аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиш, ноёб қурилиш материалларига бой бўлган ер ости конларидан сама¬рали фойдаланиш ҳудудда тад¬биркорликни ривожлантириш, ўз ¬навбатида субвенция улушини ¬камайтиришнинг муҳим омиллари эканлиги таъкидланди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг вилоятдаги ижроси тўғ¬рисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу борада 28-Шўрча сайлов округидан сайланган депутат У. Раҳмонова ахборот берди.

Бугунги кунда вилоятда жами 660 та моддий-маданий мерос объектлари рўйхатга олинган.

203 та объект кадастр рўй¬хатидан ўтказилган. 323 та объектларнинг чегаралари белгиланган. Бухоро вилоятидаги давлат муҳофа¬засида бўлган жами 660 та объектнинг паспортлари тайёрланган.

Шу билан бирга айрим маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, авария ҳолатидаги тарихий обидаларни таъмирлаш, ободонлаштириш, уларга элтувчи йўлларни тартибга келтириш борасидаги муаммолар қаттиқ танқид остига олинди.

Ушбу масала муҳока¬масида маданий мерос объект¬ларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси вилоят инспекцияси раҳбари А.Муҳаммедов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари қатнашдилар.

Сессия ишида "Вилоят маҳаллий бюджетининг 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида", "Бухоро вилояти ҳокими қарорини тасдиқлаш тўғрисида" ҳамда "Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенга¬шининг навбатдаги сессия¬сини тайёрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги масалалар ҳам кўрилди.

Сессия кун тартибида муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага № 39, 13.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.