Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Маънавий-маърифий ҳаёт

Бу муқаддас юртда азиздир инсон

Республика Маънавият тар¬ғибот маркази ташаббуси билан жойларда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирларда қатнашиш, уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларини шарафлаш, ижодий учрашувлар ташкил этиш, воҳа аҳлига байрамона кайфият бағишлаш мақсадида бир гуруҳ таниқли санъаткорлар, олимлар ва адиблар вилоятимизга ташриф буюришди.

Бундай тарғибот тадбирлари аввали Бухоро туманидаги 3- ва 15-умумтаълим мактабларида, Янги турмуш иқтисодиёт ва Галаосиё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларида ўтказилди. Ўзбек Миллий академик драма театри етакчи санъаткорлари — Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, республикада хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматовларнинг ижодий учрашувлардаги чиқишлари "Ватан—ота-боболаримизнинг муборак хоклари ётган замин" мавзуига бағишланди. Эл ардоқлаган актёрлар Бухорои шариф азал-азалдан мард инсонлар, юрт озодлиги ва эрки учун курашган фидойилар Ватани эканини таъкидлаб, воҳа ўғлонларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган жасорати ҳақида тўлқинланиб гапирдилар, саҳна асарла¬ридан монологларни, қаҳ¬рамонлик улуғланган шеърлардан намуналарни ижро этиб, тўпланганларнинг олқишларига сазовор бўлдилар.

Истеъдодли шоира ва таржимон Бегойим Холбекованинг халқимиз умрбоқий қадрияти — ўтганларни ёд этиш, кексаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ғоялари тараннум этилган шеърлари барчага манзур бўлди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўхтасин Муродов, хушовоз хонанда Шерзод Раҳматов куйлаган дилбар қў¬шиқлар учрашувга ўзгача завқ-шавқ ва кўтаринки руҳ бағишлади. Пойтахтлик меҳмонлар бундай файзли тадбирлар давомида уруш ва меҳнат фахрийлари — тумандаги Работак қишлоғида яшовчи Раҳмон ота Қодиров, "Истиқлол" ҚФЙдаги Кобдун қишлоғида истиқомат қилувчи Бекзод ота Атавуллаевлар хонадонида бўлиб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этдилар.

Шунингдек, пойтахтлик санъаткорлар, адиблар, тарғиботчилар вилоятдаги ҳамкасблари билан биргаликда Вобкент, Жондор, Ғиждувон ва бошқа туманларда ҳам бўлиб, "Аждодларни хотирлаш—муқаддас қадрият", "Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон", "Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик" сингари мавзуларда маънавий-маърифий тадбирларни ва ижодий учрашувларни ўтказдилар.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 38, 10.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.