Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Туризмни ривожлантиришда Туркия тажрибаси

Маълумки, Туркия бугун дунёда туризм энг тараққий этган ва бу соҳада кадрлар тайёрланиши бўйича етакчи ўринларда турувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам бир неча йиллардан бери юртимизда ¬сайёҳликни ривожлантириш, меҳмонхона ва ресторан бизнесини сифатли ҳамда замон талаблари асосида йўлга қўйиш борасида Туркия тажрибаси ўрганиб келинмоқда. 2013-2016 йилларда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида ўтказилган семинар-тренингларда 200 нафарга яқин соҳа ходимлари иштирок этиб, туркиялик ҳамкасблари билан тажриба алмашишган эди.

Мазкур лойиҳа доирасида вилоятимизда ҳам ана шундай семинар-тренинг ўтказилди. Ундан кўзланган асосий мақсад воҳамизда меҳмонхона бизнесида хорижий ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда туризм соҳасини ривожлантиришда Туркия тажрибасини ўрганиш ва амалда қўллаш эди. Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш республика маркази Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги билан биргаликда ташкил этган бу тадбирда 100 нафардан ортиқ туризм соҳасида фао¬лият юритиб келаётган меҳмонхона ва ресторан ходимлари, олий ва ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда БухДУ магистрантлари иштирок этишди.

Туркиянинг соҳа бизнеси малакали мутахассислари Саффет Муфит Усман, Сема Айдин, Эсма Ўзкўк, Резат Йелдиримкаялар ташкил этган маҳорат дарсларида вилоятимиз мутахассислари уларнинг меҳмонхона бошқаруви, маъмурият иши, хона озодалиги, ошпазлик маҳорати, официант хизматига доир тажрибаларини ўргандилар.

—Машғулотлар ғоят қизиқарли ўтказилди,—дейди "Азия Бухара" меҳмонхонаси маъмури Азизбек Ҳусейнов.—Лойиҳа давомида меҳмонхона хизматини ташкил этишда ўзига хос шарқона услублар, меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатишнинг Туркия тажрибасини ўзлаштирдик. Бу сингари ло¬йиҳаларнинг амалга оширилиши вилоятимизда туризм салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Бир ҳафта давом этган тренинг сўнгида иштирокчиларга халқаро сертификатлар топширилди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома мухбири.

:: орқага № 37, 06.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.