Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Таълим ва мутахассислик"

Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида академик лицей ва коллеж битирувчиларини меҳнат бозоридаги мутахассисларга бўлган талабни, вилоятдаги ҳамда хорижий олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим хизматининг тўлиқ кўлами билан яқиндан таништириш мақсадида "Таълим ва мутахассислик" кўргазмаси ўтказилди.

Тадбир вилоят ҳокимлиги ва прокуратураси, олий ўқув юртлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, меҳнат, Марказий банк вилоят бош бошқармалари ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда 600 нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Тадбирнинг очилиш маросимида таъкидландики, бугунги кунда ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ¬жамиятдаги муносиб ўринларини топишига кўмаклашиш, Ватанимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида навқирон авлод ¬улушини ошириш, таълим жараёнидаги энг сўнг¬ги ютуқлар билан таништириш, замонавий ахборот технологияларини ва ахборот ресурсларидан фой¬даланишни кенгайтириш, меҳнат бозори ва жамият эҳ¬тиёж¬лари асосида таълим хизмати сифатини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Ярмаркада вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўз мутахассисликларига оид маълумотларни акс эттирувчи турли кўринишдаги кўр¬газмалар, ишланмалар, видеороликлар, баннерлар, тарқатма материаллари билан қатнашди. Вилоятдаги 158 та корхона, ташкилот томонидан 1300 та бўш иш ўрни тўғрисидаги маълумотлар иштирокчиларга тақдим этилди.

—Бухоро шаҳридаги 67-мактабгача таълим муассасасига йўлланма олдим,—дейди Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежи битирувчиси Сарвиноз Элмуродова.—Хуллас, тарбиячи бўлиб ишлайман. Бундан хурсандман. Чунки болажонлар билан ишлаш мароқли.

Тадбир давомида ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 221 нафар битирувчига ишга жойлашиш учун йўлланма ҳамда 385 нафар ёшга тегишли маслаҳатлар берилди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 37, 06.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.