Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Вилоят хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув йиғилиши

2017 йил 4 май куни вилоят хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

Бошқарув йиғилишида хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ишлайдиган тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарлари, хотин-қизлар қўмитаси фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, жамиятнинг турли соҳаларини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эгалигини, лекин олиб борилаётган жадал ислоҳотлар шароитида қўмита аъзолари фаоллиги талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Хусусан, қўмита аъзолари ўз фаолиятларини асосан ижтимоий фаол, уюшган аёллар қатлами атрофида юритиб, хонадонлар билан ишлаш, аҳоли орасига чуқур кириб боришга эътибор қаратишмаган.

Шунингдек, маърузачи ўз сўзида хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиги, она ва бола муҳофазаси, оилаларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, касб-ҳунар коллежларини битирган қизларни иш билан таъминлаш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, аёллар орасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига қарши тизимли курашиш, бу борада айниқса, нотинч оилалар билан алоҳида иш олиб бориш зарурлигини уқтирди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Бухоро давлат тиббиёт институти болалар касалликлари ва неонатология кафедраси мудири вазифасида ишлаб келаётган Шакар Истамовна Наврўзова вилоят ¬хотин-қизлар қўмитаси раислигига сайланди.

"Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси Ф. Аминов, "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Д. Аҳме¬дова, Бухоро муҳандислик-технология ¬институти бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Ҳ. Эргашева ва бошқалар оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, салбий ҳолатларнинг ¬олдини олиш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага № 37, 06.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.