Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Туризм тараққиёти йўлида

Вилоят ҳокимлигида "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги мамлакатимиз Президентининг Фармони ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, сайёҳлик корхоналари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Ў. Барноев бошқарди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган мазкур йиғилишда вилоятда туризмни жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг улкан сайёҳлик салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, тармоқни бошқаришни тубдан такомиллаштириш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тар¬ғибот қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўлиқ таъминланмаётганлиги танқид остига олинди.

Вилоят ҳокими томонидан мутасадди раҳбарлар олдига масалага аниқ ва тўғри ёндашиш, бажарилаётган ишларга масъулият билан қараш талаби қўйилди.

Йиғилишда жорий йилнинг 26-28 май кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган XVI анъанавий "Ипак ва зираворлар" фестивалига тайёргарлик кў¬риш ва уни ўтказиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Унда ташкилий қўмита аъзолари—Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Маҳмудов, вилоят ҳокимлиги маданият бош¬қармаси бошлиғи Й.Генжаев, "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи В.Қаҳҳоров, Бухоро давлат университети ректори А.Тўлаганов ва бошқалар сўзга чиқиб, фестивалга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Вилоят ҳокими Ў.Барноев томонидан мазкур тадбирга янгича ёндашган ҳолда тайёргарлик кўриш, уни юқори са¬вия¬да ўтказиш бўйича масъул раҳбарлар зиммасига қатор вазифалар юкланди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 36, 03.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.