Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Собиқ чернобилчилар доимий эътиборда

1986 йил 26 апрель —дунёдаги энг йирик техноген ҳалокатлардан бири рўй берган кун сифатида тарихга кирган. Украинанинг Чернобиль атом электр станциясида авария содир бўлиб, ундан чиққан радиация Европанинг кўплаб мамлакатлари бўйлаб тар¬қалди. Бу техноген фожиа оқибатларини бартараф этиш мақсадида кўплаб давлатлар қаторида юртимиз вакиллари ҳам қидирув-қутқарув ва қайта тиклаш ишларида қатнашган эдилар.

Яқинда собиқ чернобилчи бухороликлар вилоят марказидаги "Ёғду" ресторанига таклиф этилди.

Бу ерда "Ўзбекистон чернобилчилари" ассоциацияси ва "Маҳалла" фонди вилоят бўлимлари, ¬туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида ўтказилган маросимда 150 нафарга яқин нуроний отахонлар иштирок этди.

Тадбирда Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари Асрор Ҳайитов ва бошқалар сўзга чиқди. Давра қатнашчи¬лари тўкин дастурхон атрофида дийдорлашиб, ўт¬ган воқеаларни эсга олдилар.

—Ўша пайтларда 38 ёшда эдим,—дейди биз билан суҳбатда Шариф Рашидов.—Муҳандислик қилардим. Мен ҳам сафарбар қилинган бухоролик 2500 нафар мутахассис қаторида Чернобилга йўл олдим. 3 ой давомида ўша ердаги носоз электр симларини хавф¬сизлантиришга кў¬мак¬лашдим. Сўнгра оилам даврасига қайтдим. Аммо радиация организмимга таъсир қилди.

Рауф Алимов, Исматилло Ашуров, Гафик Динекаев сингари фахрийлар ҳам ¬Шариф отадек тегишли тоифадаги ногиронлар. Давлат томонидан берилаётган ¬на¬фақаларни вақтида олаётган, тиббий хизматдан баҳраманд бўлаётган бу фахрийлар юртимиз фаровонлиги ва тинчлигига кўз тегмаслиги учун доимо қўллари дуода.

—Чернобиль фожиаси оқибатларини бартараф этишга кўмаклашган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, улар моддий қўллаб-қувватланмоқда,—дейди "Ўзбе¬кистон чернобилчилари" ассоциа¬ция¬си вилоят бўлими раҳ¬бари Абдураҳмон Ашуров.—Бундан ташқари, уларга реабилитация ёрдами кўрсатилиб, турли хил имтиёзлар берилаётир. Буларнинг барчаси Юртбошимизнинг бизларга бўлган эътибори, кўрсатаётган ғамхўрлигининг намунасидир.

Якунда маросим қатнашчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 36, 03.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.