Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Исроил ҳужжатли кино кунлари

Суратда: Исроил ҳужжатли кино кунлари очилиш маросимидан лавҳа. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Ўзбекистон ва Исроил давлатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлгани муносабати билан "Ўзбеккино" миллий агентлиги ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида юртимизнинг турли ҳудудларида, жумладан, вилоятимизда Исроил ҳужжатли кино кунлари ташкил этилди.

Бухоро давлат мусиқали драма театрида ўтказилган тадбирнинг очилиш маросимида Исроил давлатининг Ўзбекистондаги фав¬қулодда ва мухтор элчиси Кармела Шамир хоним ҳамда "Ўзбеккино" миллий агентлигининг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Ринат Тўраев сўзга чиқиб, кино санъати кун¬лари яҳудий халқининг ижтимоий-маданий ҳаётидан томошабинларни бохабар этиши орқали икки халқнинг дўстлик алоқалари янада равнақ топишига, қолаверса, ¬мамлакатларимиз киноижодкорлари ўртасида ҳамкор¬ликни йўлга қўйишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятли эканини таъкидлади.

Вилоятимиз санъат ихлосмандлари исроиллик кино усталари томонидан яратилган "Ажабтовур орзу", "Альбом 61", "Фотоновелла" сингари ҳужжатли фильмларини то¬моша қилиш имконига эга бўлишди.

"Ажабтовур орзу" фильмида мусаввир Леонинг ғаро¬йиб орзулари, унинг ўй ва кечинмалари акс этган бўлса, "Альбом 61"да исроиллик шахмат чемпиони Борис Гельфанд ҳақида ҳикоя қилинади. "Фотоновелла" фильми ўзининг фалсафий мазмуни билан барчанинг диққатини тортди.

Тадбир доирасида "Исроил болалар адабиётида безаклар тараққиёти тарихи" номли кўргазма ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, Ис¬роилнинг Ўзбекис¬тондаги элчихонаси ¬ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги Болалар мурувват уйида қуриб битказилган болалар майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 36, 03.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.