Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ижтимоий лойиҳа самараси

Вилоятимизнинг нисбатан чекка ҳудудларидаги таълим масканларида ҳам ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан тўкис билим олиши учун яратилган имкониятлар кўлами ошиб бормоқда. Қоракўл туманидаги 9-ўрта умумтаълим мактабидаги янгиланишлар мисолида айни шу ҳолнинг гувоҳи бўлиш мумкин.

Яқинда бу ерда 400 ўринли мажлислар зали бугунги кун талаблари асосида таъмирланди. Ушбу илм даргоҳи ўқувчилари эндиликда янгича кўринишдаги инглиз тили синф¬хонасида зарур қўлланма ҳамда ўқув жиҳозларидан, жумладан, ўн олтита замонавий компьютердан фойдаланиш асносида ўз билимларини мус¬таҳкамлашмоқда.

Бундан ташқари, мактаб кутубхонаси тўлиқ таъмирланди. Унинг фонди янги адабиётлар билан бойиди. Бу каби хайрли ишларга эса Корея Республикасининг "HYUNDAI ENGINEERING" ва "FrenAsia" компаниялари томонидан амалга оширилган ижтимоий лойиҳага кўра қўл урилди. Дарвоқе, ушбу компаниялар ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш юмушларининг ўзига 89 миллион сўм маблағ сарфланди.

Биз таълим маскани кутубхонасида ёшларнинг илм-фан янгиликларидан хабардор бўлишлари, мутолаа қилишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишарканмиз, бир жиҳат эътиборимизни тортди. Кўплаб ўқувчилар нафақат танаффус вақтида, балки дарсдан сўнг ҳам бу ерга келиб, ўзларига зарур бадиий ҳамда илмий адабиётларни топиб, ўқишар экан. Очиғи, уларнинг айнан китобга бўлган бундай ташналиги ҳавасимизни орттирди.

—Бу ҳол бежиз эмас, албатта,—дейди айни вақтда 735 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мазкур мактабнинг директори Садриддин Рўзиев.—Сўнгги бир-икки ой ичида кутубхонамизга аъзо ўғил-қизлар сони икки юз нафардан ошди. Халқ¬аро ҳамкорлик доирасидаги ижтимоий лойиҳанинг билим даргоҳимизда амалга оширилишида ҳам уларнинг ана шундай маънавий эҳтиёжини тўла-тўкис қондириш кўзда тутилгандир. Бу эса ўз навбатида Президентимизнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тар¬ғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармо¬йиши ижросини таъминлашдек улкан вазифамизнинг узвий қисми саналади.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 36, 03.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.