Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ватан ҳимоячилари шарафланмоқда

Суратда: вобкентлик II жаҳон уруши фахрийси Хайри Қиличев эвараси Муҳаммаджон билан суҳбатлашмоқда.

Республикамиз Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори вилоятимизда изчиллик билан ҳаётга татбиқ ¬этилмоқда. Шу туфайли 1941-1945 йил¬лардаги қонли жангларда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини эъзозлаш, фашизм устидан қозонилган ғалабани таъминлашда мар¬донавор иштирок этиб, бугунги кунда ¬кексалик гаштини сураётган нуронийлар, фронт орти меҳнат фахрийларини, шунинг¬дек, мустақиллик даврида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, улар кўнглини кўтариш, оғирини енгил қилиш, муқаддас айёмни муносиб нишонлаш юзасидан кўпгина олижаноб ва савобли ишлар, меҳр-саховат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ҳарбий қисмлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари уруш ва меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлиб, уларни умумхалқ байрами—Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги билан муборакбод этмоқдалар, нуронийларнинг талаб ва истакларини бажариш чораларини кўрмоқдалар. Юрт¬бошимиз фармони асосида берилган 2 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарнинг исталган турини навбатсиз харид қилиш ҳуқуқини берувчи сертификат ҳамда ҳокимликлар, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" жамоат фонди ҳудудий бўлимлари, ҳомий ташкилотлар томонидан тақдим қилинган қимматбаҳо совғалар, ўтказилган самимий учрашувлар ва билдирилган эзгу тилаклар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари кўнглини шод этмоқда, уларнинг ҳозирги дориломон кунларда яшашга бўлган иштиёқини оширмоқда.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев сўнгги кунларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари — Бухоро туман, "Шергирон" ҚФЙ, Хонабод қишлоғида яшовчи 106 ёшли Ғафур бобо Расулов, шу тумандаги Работак қишлоғида истиқомат қилаёт-ган Раҳмон бобо Қодиров, Когон шаҳридан Мария буви Алиева, ғиждувонлик Икром бобо Ҳасанов, вобкентлик Ҳомид бобо Турсунов, Турди бобо Ибодов, шофирконлик Ражаб бобо Сафаров, Бухоро шаҳридан Салим бобо Ҳамроев, Олия буви Ахмедова ва бошқа фахрийлар хонадонига ташриф буюриб, ҳаёти ибрат, сўзи ҳикмат бўлган бу табаррук қарияларни Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этди.

Вилоят раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан шахсан имзоланган байрам қутловла¬рини ҳамда қимматбаҳо совғаларни 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига тантанали вазиятда топширди. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йи¬ли" Давлат дастури доирасида ўтказилган бундай учрашувларда нуронийларнинг талаб ва эҳтиёжлари ўрганилди, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

* * *

Жорий йилнинг 30 апрель куни вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида Бухоро шаҳ¬рининг Султон Жўра кў¬часидаги 17-уйда — Мил¬лий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларида ҳарбий бурчини ўтаб, хизмат вазифасини бажараётган чоғида, бултур 30 ёшида ҳалок бўлган ма¬йор Акбаржон Файзиев хонадонида бўлиб, марҳумнинг оила аъзолари билан учрашди.

Вилоят раҳбари жасур юртдошимизнинг отаси Аминжон Файзиев ва онаси Мавлуда Қораева, мардларча ҳалок бўлган офицернинг турмуш ўр¬тоғи, икки жажжи фарзанди — Акобиршоҳ ва Маҳлиёларни меҳр оғу¬шида тарбиялаётган Солиҳа Носирова ҳамда унинг бошқа қариндошларига ҳамдардлик билдирди, улар билан дилдан суҳбатлашиб, қандай муаммолари борлигини суриштирди. Ўктам Барноев Президентимиз фар¬монига асосан таъсис этилган "Ўзбекис¬тон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишони ҳамда ҳокимликнинг қимматбаҳо сов¬ғаларини марҳумнинг ¬падари бузрукворига топ¬ширди.

Шунингдек, отахонга унинг ўғли сазовор бўл¬ган "Ўзбекистон Миллий хавф¬сизлик хизмати чегара қўшинларига 25 йил" эсдалик нишони ва байрам совғалари тақдим этилди.

Жасур офицернинг оила аъзоларига баҳорнинг анвойи гулларини совға қилган шаҳардаги 30-ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган бу тадбирда юртимиз таниқли шоирларининг Ватан, истиқлол ва мардликни тараннум этувчи асарларидан иборат шеърий композицияни ижро этдилар. Маросим марҳумнинг руҳи покига Қуръон оятлари тиловати билан якунланди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 36, 03.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.