Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Вилоят фаоллари йиғилиши

Жорий йил 26 апрель куни 2017 йилнинг I чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 14 январда ҳукумат мажлисида белгилаб ¬берилган 2017 йилги иқтисодий дас¬турнинг устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича вилоят ташкилотлари ва корхоналари раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш масалаларига бағишланган вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳо¬кимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вилоят ташкилот ва бошқармалари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ў. Барноев бошқариб борди.

—Хабарингиз бор, 2017 йил 18 апрелда Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 14 январида республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2017 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди,—деди вилоят раҳбари.—Мажлисда мамлакатни ривожлантиришнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, тармоқлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш корхоналари ва минтақаларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ролини кучайтириш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини янада оширишга қаратилган дастурий чоралар ҳар томонлама ва батафсил кўриб чиқилди ҳамда танқидий таҳлил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат бошқаруви тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ¬мик¬рокредитлар ажратиш тизимини соддалаштириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш, соғ¬лиқни сақлаш, таълим тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган кўплаб фармонлар, қарорлар ва фармойишлар қабул қилинмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 8 сентябрдан 2017 йил 25 апрелгача қабул қилинган жами 138 та, шундан 25 фармон, 97 та қарор ва 16 та фармойиш иж¬росини таъминлаш бўйича тегишли меъё¬рий ҳужжатлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокими мазкур ҳужжатларнинг моҳияти, вилоятимиз ижтимоий-иқ¬тисодий тараққиётини юксалтириш¬даги аҳамиятига тўхталди ва шу билан бирга улар ижросини таъминлаш ¬борасида йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратди.

Йиғилишда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг комплекс дастурларини бажариш, улардаги туризм имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида маҳаллий бюджетларнинг да¬ромад қис¬мини ошириш, туманлар ва -шаҳарларнинг субвенцияга қарамлигини босқичма-босқич қисқартириш, иқтисодиёт тармоқларини ва ҳудудларни ривожлантиришда банк тизимининг ролини кучайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатларига сўзсиз эришиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев ахборот берди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида давом эттирилган таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 106,6 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 106,6 фоизга, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 106,7 фоизга, инвес-тициялар ҳажми 170,3 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 109,2 фоизга, чакана савдо айланмаси 112,6 фоизга, жами хизматлар ҳажми 111,7 фоизга ўсиши таъминланди.

Маърузада ютуқлар қайд этилган ҳолда вилоятда иқтисодий ўсиш суръатларини ¬таъминлашда кўпгина соҳаларда имкониятлардан тўлиқ ¬фойдаланилмаётганлиги тан¬қидий таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларнинг ечимлари ¬борасида таклифлар билдирилди.

Шунингдек, йиғилишда ме¬ва-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни экспорт қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида белгилаб берилган долзарб вазифалар бажарилиши тўғрисида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ¬С.Ҳикматов, ҳу¬дудларни, туманлар ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, минтақаларга хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ¬жадал ишга тушириш, шунингдек, қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғ¬рисида вилоят ҳо¬кимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Н. Ҳамдамовнинг ахборотлари эшитилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан бир қатор бошқармалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари сўзга чиқдилар.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага № 35, 29.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.