Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Идоралараро комиссияларнинг қўшма мажлиси

22 апрель куни Бухорода Вояга етмаганлар ишлари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка ҳамда Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган бу тадбирда мазкур комиссияларнинг аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, таълим муассасалари раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Қўшма мажлисни вилоят ҳокими Ў.Барноев кириш сўзи билан очди.

Вилоят прокурори Б. Валиевнинг маърузаси "Таълим муассасаларида йўл қўйилаётган қонунбузилишлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар"га бағишланди.

Нотиқ таъкидлашича, "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги ва "Таълим тўғрисида"ги қонунлар ҳамда соҳага доир Миллий дастурларнинг изчил тарзда ҳаётга татбиқ этилаётгани ҳамда давлатимиз раҳбари ва ҳукумати томонидан навқирон авлоднинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, иш билан таъминланиши учун кўрсатилаёт¬ган ғамхўрликлар шарофати билан йигит-қизларимиз мустақил фикрга эга, билимли ва ҳеч кимдан кам бўлмаган келажак соҳиблари бўлиб етишмоқдалар. Аммо бу ғамхўрликларга қарамай таълим-тарбия соҳасида, хусусан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳоллари ҳамон давом этмоқда. Бухоро ва Когон шаҳри, Олот, Ромитан, Шофиркон, Қоракўл ва Қоровулбозор туманларидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кўплаб ўқувчилар сабабсиз равишда дарсларга қатнашмаяптилар. Бундай ёшларни машғулотлар бўлаётган пайт¬ларда бозорлар ва кўнгилочар жойларда тез-тез учратиш мумкин.

Оила—маҳалла—таълим муассасаси ҳамкорлиги мустаҳкам бўлмагани, ота-оналарнинг хорижга кетиб, фарзандлар тарбияси билан шуғулланмагани, хонадонлардаги носоғлом муҳит сабаб жорий йилнинг уч ойида вилоятда, айниқса, Бухоро ва Когон шаҳарларида, Шофиркон, Вобкент туманларида вояга етмаганлар ўртасида турли хил ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар кескин ўсган. Никоҳ ёшига етмаган қизларнинг турмуш қуриши, вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолларининг учраётгани тарбиявий ишлар самарадорлигининг пастлигидан дарак беради.

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссия¬сининг фаолияти тўғрисида" сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш. Алиев янгидан ташкил этилган мазкур комиссия, шунингдек, Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси иши самарадорлигини ошириш масалаларига батафсил тўхталди.

Қўшма мажлис давомида вилоят раҳбари Ў. Барноев умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятидаги жиддий камчиликлар, чунончи, ўқувчиларнинг дарслардаги давомати пастлиги, синф раҳбарларининг тарбия масалаларига эътибори сустлиги, мактаблар ҳудуди етарли даражада ободонлаштирилмагани, билим даргоҳларидаги тиббиёт хоналарининг кўнгилдагидек ишламаётгани учун шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ таълими тизими раҳбарлари, мактаб директорлари ва бош¬қа мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантириб, соҳадаги аҳволни тубдан яхшилашни талаб қилди. Шунингдек, у пировардида вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга доир вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Тадбир сўнгида ўқувчиларнинг таълим муассасаларидаги машғулотларга қатнашишини IP турникетлари ор¬қали онлайн режимида назорат қилиш ҳамда бу ҳақда ота-оналарни хабардор этишга мўлжалланган "ENT" электрон бошқарув тизими дастурининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 34, 26.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.