Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Парламент назорати ва самарали таҳлил

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси ишчи гуруҳи Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши ҳузуридаги шундай комиссия билан биргаликда Когон шаҳар ички ишлар бўлимининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлиги ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш натижалари шу йил 19 апрель куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши сессиясида қизғин муҳокама этилди.

Танқидий ва таҳлилий асосда ошкора тарзда ўтган йиғилишда шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари, давлат ташкилотлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар ор¬ганларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси аъзоси Л.Маҳмудов,вилоят ҳудудий комиссия раиси З. Тоиров, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси Ф.Аминов, Когон шаҳар ИИБ бошлиғи Р.Юсупов ва бош¬қалар сўзга чиқдилар.

Сессияда қайд этилганидек, шаҳар ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Аммо шу баробарида жиноят ва қонунбузарлик ҳолатларининг содир этилаётгани бу борадаги ишларнинг талаб даражасида эмаслигини кўр¬сатмоқда. Масалан, жорий йилнинг 3 ойи давомида 63 та жиноят содир этилган бўлиб, жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 тага ёки 43 фоизга кўпайган. Хусусан, жиноятчиликнинг қотиллик, номусга тегиш турлари биттага, гиёҳвандлик 8 тага, фирибгарлик 6 тага, ўғрилик 3 тага, ҳужжатларни қалбакилаштириш эса 7 тага ошгани ачинарли ҳолат. ИИБнинг соҳага оид ишлари етарли даражада ташкил этилмаётганлиги оқи¬батида жорий йилнинг 3 ойи мобайнида содир этилган жиноятларнинг 3 таси бугунги кунга қадар фош этилмаган.

Шунингдек, шаҳарда қидирувдаги шахслар ва бедарак йўқолганларни излаб топиш кўрсаткичларининг пастлиги, жиноят содир этган вояга ¬етмаганлар ва аёллар, диний-экстремистик оқимларга мо¬йил шахслар билан ишлаш ¬борасидаги муаммолар таҳлилига ҳам эътибор қаратилди.ИИБнинг шаҳар ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бош¬қариш органлари ҳамда бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўймаганлиги оқибатида ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида қатор камчиликлар, баъзи ҳолатларда эса қўпол қонунбузилишларга йўл қў-йилганлиги қаттиқ танқид остига олинди.

Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, шаҳар ИИБ, давлат ташкилотлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 33, 22.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.