Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Хотира ва қадрлаш куни олдидан

Бешработлик "Раис бобо"

Суратда: Зубайд бобо Вафоев (ўртада) жияни Нурмуҳаммад Вафоев ҳамда турмуш ўртоғи Рисолат Саидова билан.

Ўтган аср саксонинчи йиллар ўрталари. "Пахта иши" деган ном билан юртимизга ёғилган балои офат вобкентлик деҳқон-миришкорларни ҳам четлаб ўтмади. Ўша пайтда нафақат туман, вилоятда энг йирик хўжалик¬лардан саналган Ином Наимов номли ширкат хў¬жалигида 1457 гектар ерга чигит экилган ва декабрь ойи 30-санасига қадар давом этган йиғим-теримдан сўнг давлат хирмонига 58 минг тоннадан ошириб пахта сотилган. Шунга қарамай, 1985 йил мартидан бошланган зуғум, "адолат тарафдорлари"нинг бемаъни тафтиш-тергови декабрь ойига қадар давом этди. Бироқ Зубайд Вафоев бу қирғинбаротдан омон чиқди. Ҳатто ўша машъум воқеалардан икки йил ўтиб, пахтачиликда эришган ютуқлари, гектарлар ҳо¬силдорлигини 45 центнерга етказишда жонбозлик кўрсатгани учун хўжалик раиси сифатида унга "Жигули" автомашинаси мукофотга берилганида ҳам ўша қора кунларни унутолмади. Негаки, бу қатағон даврида умри дала-деҳ¬қончилик машаққати билан кечган қанчадан-қанча сафдошлари, ҳалол, пок инсонлар адолатсизлик қурбони бўл¬маган ўшанда?!

Мустақиллик қуёши туфайли юрт фарзандлари бошига соя солган кўланкалар ариди. Қарийб ўн тўрт йил катта хўжаликни бош¬қарган Зубайд бобо 1994 йилда нафақага чиқди. Невараларини бағрига олиб, олтин давр гаштини сураман деганида уни ўзи истиқомат қилаётган "Қўнғирот" ҚФЙ Бешработ маҳалласи раислигига таклиф этдилар. Ҳудудда умргузаронлик қилаётган 250дан ортиқ оила, 900 га яқин аҳолининг аксарини номма-ном биладиган, аллақачон улар ота-боболари билан дўст-қадрдонга айланган отахон маҳалласи тинчлик-осо¬йишталиги, маъмурлиги учун масъулиятни ўз бўй¬нига олди. Чў¬ликалон, Бешработ, Қўн¬ғирот қишлоқларининг 6 километрдан ошиқ ички йўлини асфальтлаштириш, ҳудуддаги 10-умумтаълим ўрта мактаби, 25-сонли "Лола" болалар боғчасини, қолаверса, "Ҳо¬жувон" ҳамда "Ка¬налча" сув йўлларини таъмирлаш ва тозалашда, "Косари" ҳамда "Чўли¬калон" қабристонла¬рини обод манзилга айлантиришда ташкилотчи бўл¬ди.

Маҳалла ташвиши билан ўтган ўн йиллик раислик фаолиятига назар ташлаганда, Зубайд бобони кўплар ҳашар йўли билан Бешработда масжид ва 50 ўринли қариялар чойхонасини бунёд этган фидойи сифатида ҳурмат қиладилар. Отахоннинг устунлиги ма¬ҳаллий тадбиркор-фер¬мерлар бошини эзгу ва хайрли мақсадда қовуштирганидир. Масалан, ҳар икки иншоот учун пишиқ ғишт таъминотини хусусий тадбиркор Шамсулло Раҳимов ўз бўйнига олган. Ҳудудда асаларичилик ҳамда иссиқхона деҳқончилиги билан шуғулланиб келаётган Жамол Вафоев, Ҳалим Ҳалимов, Баҳрон Сафаров, Ҳомид Муродов сингари ишбилармон оилалар ҳам савобли ишга баҳолиқудрат сармоя қўшишган.

"Раис бобо"нинг турмуш ўртоғи Рисолат Саидова донг таратган пиллакорлардан. Ҳатто рўзғори бадастирлигига қарамай, ҳар йилги мавсумда 3 қу¬ти ипак қурти боқишни канда қилмаган. Зубайд бобо билан олти нафар фар¬зандини оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган. Қизлари Гулчеҳра ва Райҳон педагоглик касбини ардоқлаб, маҳалла-кўйда иззат-ҳурмат қозонган бў¬лишса, Раъно ва Гулсумнинг ҳар бири бугунга келиб катта ва файз-баракали хонадонларнинг бекаларидир. Муҳиддин ва Ҳусниддинлар оилавий асаларичилик билан шуғулланишади. Айни кунда улар ўзлари парваришлаётган 120 та асалари ои¬ласини ҳар йилги анъанага кўра қўш¬ни Навоий ва Самар¬қанд вилоятларининг тоғли ҳудудларига олиб чиқиш тараддудидалар.

Ҳаёт синовларидан мардона ўтган Зубайд Вафоев ҳамда Рисолат Саидовалар бугунга келиб 16 нафар невара, 11 нафар эваранинг севимли бобо ва бувижонлари. Невараларнинг 6 нафари олий маълумотли, улар орасида ҳарбий, иқтисодчи, ички ишлар ходими, ўқи¬тувчилар бор. Оила шажарасининг ибрати ҳам шун¬да.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 32, 19.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.